Get Mystery Box with random crypto!

-Ҳа. Уни ҳам кузатишни буюргандим. Ҳозир бу гаплардан кейин бу | Ибратли Ҳикоялар

-Ҳа. Уни ҳам кузатишни буюргандим. Ҳозир бу гаплардан кейин бу бир тузоқ эмасми деб ўйлаб қолдим.
-Ярамас ҳайвонлар. Бунча тузоқ қўйишга уста булар. Бу аниқ тузоқ. Қўйнингга мушукдек писиб киришга уста булар.
-Адашмаяпсанми?
-Алия, ўзим ҳам ўз кўзим билан кўрмагунча ишонганим йўқ.

-Ё Аллоҳим,- ингради Алия,- Дилроз ҳали гўдак-ку. Наҳотки Ёдгор уйимда меҳмон бўлиб мени алдаган бўлса.
-Аниқ алдагани. Чунки у Кавказда Лейлага уйланган эди.
-Нима?
-Ҳа. Лейла онаси билан Кавказга кетиб қолганида изидан бордим. Аммо тўй устидан чиқдим. Уларни ҳатто расмий никоҳи ҳам бор эди. Ёдгор бу ерда ҳеч нарсани сездирмай юрибди. Ҳалиям Лейлани Кавказда ушлаб туради.
-Мараз,- деди Алия титраб,- шу бугуноқ Дилроз билан гаплашаман.

-Сен шошилма,- деди Зубайр,- мен сенга аниқ далиллар келтираман. Бўлмаса Дилрозни ишонтиришга қийналасан.
-Тўғри айтасан. Фақат тезлаштир. Шу ҳам бормиди ҳали бошимда.
Бошига келадиган қора кунлардан хабари йўқ Дилроз Ёдгорни ўқишдан чиқиб кутиб турарди.
-Яхши қиз кимни кутяпсиз?- кечикиб келган Ёдгор айбини ҳаспўшлаш учун қизга ҳазил қилди.
-Ҳеч кимни,- аразлади Дилроз.
-Таксичи керак эмасми?
-Керакмас.
-Агар яна бир оз ноз қилиб турсанг дугоналаринг кўриб қолади.
Дилроз лабини буриб машинага ўтирди.
-Бугун бир жойга олиб бораман. Йўқ демайсан.
-Қаерга? Ва Нега?
-Шаҳар ташқарисига ва... бугун туғилган куним.
-Вой ростанми? Сира қайси кунлигини айтмагансиз.
-Мана айтдим?
-Эндими ҳатто совға ҳам ололмадим.
-Мени совғам ўзингсан-ку?
Шу куни Ёдгор Дилрозни шаҳар чаккасидаги дам олиш жойига олиб борди. Атроф тўла лолалар табиат жуда гўзал эди. Иккиси кунни жуда ажойиб ўўтказишди. Дилроз ичида опамга нима дейман деб ҳар замонда ўйлаб қўярди-ю, Ёдгорни илтимоси билан ўчириб қўйган телефони каби бу ҳаёлни ҳам ўчириб қўйишга уринарди.
-Кун кеч бўлди,- деди Дилроз Ёдгорни қўлларидан тутиб,- энди кетайлик.
-Совға бермадинг-ку?- Ёдгор Дилрозни қучди.
-Қандай совға берай?
-Ўзингни,- Дилроз Ёдгорни қучоғига бир оз ўзини тутиб берди-да, кейин чуқурлашишни бошлаган Ёдгорни итариб ташлади.
-Қолган совғани тўйдан кейин оласиз?
-Юр ҳозир никоҳ ўқитамиз?- кўзлари ёниб турган йигит яна Дилрозни қучди.
-Мени қолганлардан нима кам жойим бор? Оппоқ либосда пок ҳолда келин бўлиб чиқиб кетишни ҳоҳлайман.
Ёдгор ҳўрсиниб нари кетди. Йўлда кетаётганларида ҳам бот-бот қизга қараб қўярди.
-Нега бундай қараяпсан?
-Негадир юрагим ғаш. Ҳеч сендан айрилгим келмаяпти.
- Эртага учрашамиз,- қиз кулиб қўйди.
Бироқ эртага учрашиш уларга насиб қилмади.
-Қаердан келяпсан?- деди опаси Дилроз кириши билан.
-Бир оз кутибхонада дарс қилдим,- қиз ҳанча ёлғон гапириш ҳадисини олволган эди.

-Ёдгор биланми?- синглисини ошкора ёлғон гапираётганидан жаҳли чиқиб кетди Алияни.
-Ким айтди сизга?
-Қинғир ишни қийиғи ана шундай чиқиб туради.
-Қандай қинғир иш? Мен ёмон иш қилганим йўқ.
-Бизни ҳонавайрон қилган одамлардан бири билан учрашиб юрибсан.
-Ёдгор акамни нима алоқаси бор бизни ишимизга?- Дилроз "айбини" яшириб ўтирмади.
-Ўша Ёдгор аканг Асилхон деган бир ифлосга хизмат қилади. Улар ўзларни бизнесмен ниқоби остида яшириб юрадиган жиноятчилар.
-Опа нима деётганингизни ўзингиз ҳам билмаяпсиз?- Дилроз хонаси томонга ўтиб кетмоқчи эди Алия ушлаб олди.
-Ўша ишонган аблаҳинг уйланган. Расмий никоҳда бўлмаса ҳам хотини Лейлани ҳалиям ёнига бориб келади. Кавказга.
Дилроз опасига ишонқирамай қараб қолди. Аммо лоп этиб ҳаёлига Ёдгорни бир неча бор Кавказда ишим бор деб кетгани, телефонида у Кавказда тушган суратларни кўрганини эслади. Бироқ сир бой бергиси келмади. Аниқроғи ишонмади.
-Мен сизга ишонмайман.
-Телефонингни бер бу ёққа. Ўзинг эса хонангдан чиқмай ўтир.
Дилроз зарда билан телефонини отиб юборди ва хонаси томон югурди. Алия эса уни изидан бориб хона эшигини ташқаридан қулфлади.
Дилрозни ичи ит тимдаларди. Бир жойда ўтиролмас, ўзини ўзи бу гап ёлғон Алия алдаяпти дея ишонтиришга уринарди. Бошқа тарафдан агар бу гаплар рост бўлиб чиқса...