Get Mystery Box with random crypto!

Ва 'бахциз воқеа' жойидан топилди. Биз эса ўша тун тиллаларни | Ибратли Ҳикоялар

Ва "бахциз воқеа" жойидан топилди. Биз эса ўша тун тиллаларни бўлишиб олдик. Токи Аслиддин кўмилгунча қўрқиб юрдик. Аммо ҳар қалай ҳеч ким ҳеч нарсадан хабар топмади. Биз эса бутунлай ажралиб кетдик.

Шундан кейин мен ва Шариф яхшигина опз ишимизни йўлга қўйиб олдик. Ҳужжатлардан суриштирса бизни археологик ишларда қатнашганимизни ҳеч ким аниқлай олмайди ҳам. Қолганлар ҳаёти билан қизиқмадим ҳам. Фақат Шариф билан яқин бўлиб кетдик. Бироқ у мени чув тушириб кетди. Буни устига қизимдан айирди. Мен узоқ пайт пойладим ва Шарифни ўлдирдим. Уни қизи билан ғурурини топтадим. Бироқ бу билан ҳам кўнглим тўлмади. Қолган қизларини ҳам ўлдириб юбормоқчи эдим. Албатта бойликларимни қайтариб олганимдан кейин. Орадан сен чиқдинг. Кўзингга бир оз муддат кўринмай туриб қасдимни олмоқчи эдим. Аммо мен кўп нарсаларни орада ўтказиб юборган эканман. Масалан Аслиддинни ўғли Асилхонни. Уни ҳамма гапдан хабари бор экан.

Буни қандай билган билмайман. Мени спидга йўлиққан аёл билан доғда қолдирди. Бедаво дард орттириб олдим. Дилора ҳам юқтириб олган. Умрим оз қолган бир пайт менга бир нарсагина таскин беряпти. Нималигини биласанми?
-Йўқ,- аммо Юсуф бир нарсаларни сезиб турарди.
-Биласан? Настарин мени набирам. Қизимдан қолган ёлғиз ёдгор.
-Қаердан билдингиз?
-Билдим. Менда қарзи қолган бир одам айтди. Афсуски жуда кеч айтди. Қанча умрим қолди билмайман. Аммо ўлимим олдидан набирамни кимлигини билиб кетдим. Ёнимга келсин демайман. Аммо ўлганимдан кейин бир марта бўлса ҳам қабримга олиб бор.
-Қолган шерикларингиз ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқми?
-Қизиқмадим,- ўзим билан ўзим юраверибман. Асилхон уларни ҳам гумдон қилгандир. Яна ким билсин.
Юсуф Ғолибни олдидан чиқиб тўғри Икромни олдига борди. Айни шу пайт кузатув натижаларини олган Икром Алияни уйида эди.
Қидирув натижалари ва Юсуфни гаплари уларни барчасини ҳайратга солди.
-Энди ҳозир эшитганларимизни бир жойга жамлайликчи,- деди Алия,- демак Асилхон қандайдир йўл билан ҳақиқатни аниқлаган ва отасини қотили деб ҳисоблаган ҳамма билан ҳисоб китоб қилган.
-Ғолиб ва Шариф ўз ўтмишини силлиқлаган. Қолганлар ҳақида маълумот эса бор,- деди Юсуф,- Ҳасан Жобиров сени отанг, тўғрими Зубайр,- Зубайр бош ирғади,- Бадир Усмонов Ўктам акани акаси. У бор бойлигини укасига қолдириб кетган. Акрам Каримов эса сени отанг экан Икром,- Икром ҳўрсиниб қўйди. У сира улар ҳақида суриштирмаган эди. Мана барибир ўз тарихини эшитди. Уни ота онаси ажрашиб кетишган экан. Онаси уни туғиб туғриқхонада қолдирган ва шу билан ғойиб бўлган экан. У ҳақида бошқа маълумот йўқ. Отаси эса ўз уйида жонига қасд қилган ҳолда топилган.
-Олим ким?
- У уйланганидан кўп ўтмай автоҳалокатда вафот этган экан. Ундан зурриёд қолмаган. Хотини кўп ўтмай бошқага эрга тегиб кетган.
-Бу аҳмиқ Асилхон биздан оталаримиз учун ўч оляптими? Ўша бойликларни еб яйраб яшнаб катта бўлган бўлсак ҳам майли эди,- деди Икром.

-Бу гаплардан фойда йўқ. Бу ёғига нима қиламиз?- деди Алия.
-Биласизми нима? Мен тупирдим барига. Германияга кетаман,- Зубайр ўрнидан туриб кетди.
-Отангни ўлимида балки шу одамни қўли бордир.
-Отам касалликдан вафот этган. Давлати ҳам у қадар катта бўлмаган. Ёмон кўришим рост, аммо менга ҳамма нарсани ўгай отамни пулларига онам қилиб берган.
-Тўғриси менга ҳам бу ишларни алоқаси йўқ. Қайнотам асли ҳам ярамас одам эди. 2 ойдан кейин хотиним ва синглисини ўқоши тугайди. Мен уларни ўқишини Россияга кўчириб кетаман. Бу ердаги ишимни якунладим.
-Демак жанг майдонида Ўктам ака ва мен қоламиз,- деди Икром.
-Сен жанг қилиб нима қиласан? Шунчаки қонун йўли билан гаплаш.
- У сени йўлинг. Мен бу ярамас яна ўйин қилса бошқачасига гаплашаман. Айтиб қўяй менга насиҳат қилишни ҳаёлингизга ҳам келтирманг.
Юсуф индамади. Ҳамма бир зум жим бўлгач Икром Алияга бир қарадида иккиланиб гап бошлади:
-Яна бир гап. Ёдгор Дилроз билан учрашиб юрибди.
-Нима? Дилроз дейсанми?