Get Mystery Box with random crypto!

Моҳиноз Бўронга шубҳаланиб қараб ўрнидан турди. Бўрон телефони | Ибратли Ҳикоялар

Моҳиноз Бўронга шубҳаланиб қараб ўрнидан турди. Бўрон телефонини узатгач ишонди. Зубайрга нима қилиш кераклигини маслаҳат бергач деди:
-Мен эрта ўзим бориб текшириб келаман.
-Шундай қил.
-Ҳўп,- Моҳинисо телефонни Бўронга бериб кетмоқчи эди, у хотинини ушлаб қолди.
-Қўйиб юборинг. Бунақа ишингиздан фойда йўқ. Мен барибир ажрашаман.
-Ўшангача хотинимсан,- Бўрон Моҳинозни сочларини силади.
Зубайр бир амаллаб тинчланиб ухлаб қолган Самирага қараб тонг оттирди.
Bexato:
Эртасига Моҳинисо келиб аппаратда Самирани текширди.
-Бола яхшими? - сўради Зубайр.
-Яхши. Фақат Самира бир нечта дориларни қабул қилиши керак. Кейин яхши овқатланиши, яхши кайфиятда юриши керак.
Моҳинисо текширувни тугатгач Зубайр чиқиб кетди.
-Бўрон билан муносабатингиз қандай?
-Бўрондай одам билан бир уйда яшаганимдан кейин қандай бўларди.
-Ажрашиш фикридан қайтдингизми?
-Йўқ. Мен уни хиёнатини кечира олмайман.
- Моҳинисо ахир ҳалиям уни севасиз-ку?
-Аммо кечиролмайман.
-Баъзан инсон нима қилиб қўйганини билмайди.
-Бировни қучоғига кирганда ҳамми?
-Қанийди сизни ўрнингизда мен бўлсам. Жон деб Зубайрни кечирар эдим. Севган инсонингиздан буткул айрилиш ... Буни ўрнига ўлган маъқул. Кунларингиз тунларингиздан қоронғуроқ туйилади. Ўтадиган тунларни тасаввур қилаверинг энди.
-Мен қайғуда эдим. У эса...
-Ўшанда ҳам ёнингизда эди. Ҳозир ҳам ёнингизда-ку. Кетмади кетолмади. Кетолмайди ҳам. Буни ҳис қилиш қандай ёқимли. Бошқа бундай одам учрамасачи? Бир умр соғинч билан яшайсиз?
-Мен бошқа эрга тегиш учун ажрашмоқчи эмасман.
-Чунки бошқани тасаввур қилолмайсиз? Чунки тасаввур қилиб бўлмайди. Севги шундай нарса. Ҳақиқий севгидан кечиб бўлмайди.
Моҳинисо Бўрон билан қайтаётганларида Самирани гапларини ўйлаб кетди.
-Нимани ўйлаяпсан?- сўради Бўрон.
-Ҳеч нарсани. Зубайр ва Самира ўртасида нима ўтди ўзи. Наҳотки Зубайр шунчалик кечиролмаса.
-Балки кечирар. Ахир барибир олдидан кетмаяпти. Ҳам ўртада болали бўлишгач вазият ўзгариб кетар. Ахир ўзи отасиз катта бўлган. Фарзандини ҳам кўнгли ярим ўсишини истамас.
Моҳинисо эрига бир қараб қўйди.

Юсуф олдига келган Ғолибни одамини кўриб ҳайрон бўлди. Ўртада ҳисоб китоб тугади деб ўйлаганди. Шундай бўлсада Настаринга билдирмай уни олдига олдига борди. Ғолибни тоби йўқ шекилли анча ўзини олдириб қўйибди. Зубайрга ўтиришга жой кўрсатди.
-Нега чақирдингиз?
-Мен сенга айтадиган ҳозирги гапларим ҳаётингда анча ўзгариш ясаши мумкин.
-Қандай гап экан?
-Энг аввало сенга Асилхонни отаси ҳақидаги ҳақиқатни айтиб беришим керак,- Юсуф бу номни Икромни оғзидан эшитган эди. У Икром ўз ишини йўлга қўйиб олишига ёрдам берганди. Аммо бу нусхани ўзи билан боғлиқ жойини билолмади.
-Айтинг.
- 1979 йил эди. Биз ....да археологик ишларни олиб борардик. Қайнотанг Шариф, мен, яна 4 киши ва бошлиғимиз Асилхонни отаси Аслиддин. Биз гуруҳдан анча узоққа кетгандик. Қолганлар тушликка чиққан, аммо Аслиддин ишга қизиқиб бизни қўйиб юбормасди. Шу пайт олдимиздан бир сандиқча чиқди. Ишонасанми ичи тўла соф олтиндан ясалган буюмлар. Қимматбаҳо гавҳарлар. Эсдан оғиб қолай дедик. Ҳаммамиз хурсанд бу овлоқларда энди ер титмаймиз дер эдик. Аммо шу пайт аҳмоқ Аслиддин бу давлатга тегишли бойлик эканини уни топширишимни айтди. Тортишиб қолдик. У тегишли жойга хабар бераман деб қўзғалди. Шу пайт мени нима жин урди билмайман уни бошига белкурак билан солдим.
-Шунча бойликни қандай давлатга топширамиз,- дедим қолганларга. Улар ҳам саросимада эди. Бир ёқда бойлик, бир ёқда қотиллик. Шу пайт Аслиддин инграб қолди. Мен нима қилишимни билмай турганимда Шариф бу гал мўлжални аниқ олиб Аслиддинни тинчитди. Бирдан миямиз тез ишлаб кетди. Энди Аслиддинни ўлимини ҳаспўшлашимиз керак эди. Бирдан Акром исмли йигитни калласи ишлаб қолди. Шу яқинда жарлик бор эди. Аслиддинни ўша ерга ташлаб юбордик. Пастга тушгунча соғ жойи қолмасди. Иши битириб бойликни жойини ўзгартирдик. Ва ҳеч бало кўрмагандек қолганалар олдига қайтдик. Бошлиқни биздан олдин кетганини, биз ишимизни битириб қайтганимизни айтдик. Орамизда фақат энг ёши Олим ҳаяжонга тушиб қолганди. Ҳатто кечга бориб иситмаси чиқиб кетди. Ҳамма Аслиддинни қидиришга тушди.