Get Mystery Box with random crypto!

— Нима-а?.. Ёлғон гапиряпсан, ҳароми!.. — дея ҳайқирди у ўғлин | Ибратли хикоялар

— Нима-а?.. Ёлғон гапиряпсан, ҳароми!.. — дея ҳайқирди у ўғлининг ёқасидан бўғиб, — Ишонмайман!.. Ҳосила унақа аёл эмас… Унақа бузуқмас Ҳосила… Ҳосила!.. Буёққа чиқ!.. Бўл дедим, тез!.. — Ҳосила опа қўрқув аралаш ҳовлига чиқи

б секин-секин эрига яқин келди.
— Айт, Ҳосила… Шу гаплар ростми?.. Сен ўғлимни зўрлаганинг ростми?..
Ҳосила опа шошиб Толибга қаради. Унинг оқариб кетган юзларига, дадасининг қўлида худди тузоққа илинган қуёндек жовдираб туришларига боқиб туриб бироз раҳми келгандай ҳам бўлди… Аммо… Тунги оғриқлар, тунги хўрланиш-у, камситилишлар ҳали-ҳануз кетганича йўқ… Қолаверса, эри, маҳалла-кўйнинг олдида шарманда қилган ҳам мана шу бетайин-ку!.. «Йўқ!.. Мен уни кечиролмайман, — хаёлидан кечирди Ҳосила кўз ёшларини тўхтатолмай, — Бундайлар яхшиликни билмайди… Айтаман… Барибир айтаман!..»
— Мен эмас, у мени зўрлади, — деб юборди ниҳоят Ҳосила опа ўзини қўлга олиб, — Сизнинг йўқлигингиздан фойдаланиб… Томоғимга пичоқ тиради…
Ғолиб карвоннинг фиғони ошиб ўғлининг ёқасини қаттиқроқ чангаллади.
— Яна нима қилди-и?!
— Нима қилса қилди, дадаси!.. Қолганини айтолмайман!..
Йўқ… Ғолиб карвон Толибни урмади. Зарб билан уни устунга қарата итариб юборди-да, сўрининг тагида ётган болтани олиб ўғлининг тепасига келди.
— Бор!.. Кет!.. Мен сени… Оқ қилдим… Худо шоҳид… Сендай болам йўқ!.. Оқпадарсан… Йўқол!..
Қўрқиб кетган Ҳосила опа жонҳолатда эрининг қўлидаги болтага ёпишди. Толиб эса бир отасига, бир Ҳосила опага совуқ қараб олди-да, ҳеч нарса бўлмагандек, қандайдир қўшиқни хиргойи қилганча, ҳовлини тарк этди.

***

Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг карвоннинг феъли ўзгарди. Ичкари уйга кириб бир чеккада биқиниб олганча жимгина ўтирган Ҳосила опанинг ёнига яқинлашди-да, беихтиёр уни саволга тутди:
— Ҳой, Ҳосила, энди нима қиламиз-а?.. Никоҳ қуриб кетгур ҳаром бўлди-ку!.. Ё сен учун барибирми?.. — Шундоғам қўрқувдан дир-дир титраб ўтирган Ҳосила опа нима дейишини билмай, эрига бўзрайиб қаради ва кутилмаганда сўз бошлади:
— Дадаси… Нима бўлса, бўлиб ўтди… энди… Қўни-қўшниларни чақиринг… Биз ўшаларнинг гувоҳлигида ажрашайлик… Барибир… Энди рўзғоримиз рўзғор бўлмайди… Менам… пешонамдагини кўрарман…
Хотинининг бу таклифини эшитиб Ғолиб карвоннинг эсхонаси чиқиб кетди.
— Нима деяпсан ўзинг?.. — ўшқириб берди у хотинига дўпписини қўлига олиб у ёқдан-бу ёққа асабий айлантираркан. — Ажрашамиз дейсан-а!.. Бу… осон эканми сенга?.. Фақат… Толибминан бўлганингни билганимдан сўнг…
Ҳосила опа ҳаммасини тушунарди. Эркак зоти ўз аёлининг кимнингдир қўйнига кирганини билдими… Тамом… Шунинг учун… ортиқ бу хонадонда яшай олмаслигига кўзи етиб, гапни қисқа қилди:
— Дадаси… Қўйинг… Гапни чўзиб ўтирмайлик… Барибир… Орамизга совуқчилик тушди… Яхшиси… Жавобимни беринг… Сизга ҳали… Мендан ҳам яхши аёллар учрайди… Мен ҳеч қачон сизни қийнашни истамайман… Майли… Ўғлингиз айтганча бўла қолсин…
Ғолиб карвон қўрқиб кетди. «Наҳотки?.. Наҳотки, бир палидни деб шундай хотинни оёқ ости қилсам?.. — кўнглидан ўтказди у ҳануз Ҳосила опанинг қўлини қўйиб юбормай. — Агар у ҳақ бўлмаганда, қўни-қўшнилар аллақачон гуллаб қўйишарди-ку!.. Нега ҳаммаси жим?.. Ҳамма айб Толибда!.. Ўша ҳароми ўғил айбдор ҳаммасига…»
У Ҳосила опани мажбуран сўрига ўтқазди-да, бир оғиз сўз билан масалани ҳал қилди-қўйди:
— Йўқ,… хотин… сен ҳеч қаерга кетмайсан…

***

Толиб отаси оқ қилганидан кейин ҳам ўзини тиёлмади. Қандай қилиб бўлмасин, Ҳосила опадан қасд олиш йўлларини излади. У бир неча кун кўчаларда, зовур ёқаларида ётиб юриб бўлса-да, бу аёлни қандай қилиб йўқ қилиш режасини тузаверди. Ниҳоят ўйининг охирига етгач, азон палласи ўз томорқасининг бир чеккасига келиб Ҳосила опани кута бошлади… Ҳа-а… У аниқ билади… Ҳосила опа ҳар куни албатта эрта тонгда ташқарига чиқади… Ана шу паллада уни қўлга олиш лозим… «Мен уни, барибир ўлдираман, — кўнглидан ўтказди у қўлидаги ингичка ипак арқонни у ёқдан-бу ёққа айлантириб ўйнаркан. — Куни битди унинг…»