Get Mystery Box with random crypto!

'МУҲAББAТ' Осмонда қора булутлар сузди. Худдики, Aзаматнинг б | Ибратли хикоялар

"МУҲAББAТ"

Осмонда қора булутлар сузди. Худдики, Aзаматнинг бошига оғир кунлар тушганини сезган каби. Бечорани ёлғиз ўғли бор, нима қилса ҳам, шугинага учун дейди. Ўзи етимликда, тоғасининг қўлида тарбия олган. Ноиложликдан Россияда узоқ йил ишлаб бели оғриб қайтди. Қишлоғида топганлари рўзғоридан ортмади. Ўлган устига тепгандек, ҳозир яна бетоб. Дўхтирни айтишича, оёғини совуққа олдириб қўйганмиш. Бугун касал ҳолида ҳам ўғлини ўйлади. У ишидан қайтиб уйда бўладиган пайтлари ҳар куни тойчоғига атаб олма олиб келарди. Бу сафар бир амаллаб ўрнидан қўзғалди. Рўзғорга яраб турар деб асраб қўйган пулини қидириб топди. Aтиги ўн беш минг. Бу унинг охирги чақалари экан. Дўконга отланди. Кўзлари оғриқдан киртайганча таниш манзил эшигини қоқди. Қимматчилик. Устига-устак ҳозир нархлар ошган, оддий помидор ҳам фалон пул. Сабабини сўрасангиз, “Доллар кўтарилди” деб рўкач қилишади. Aзамат бояги кир “қоғозлар”ни чўнтагидан олиб таниш сотувчи аёлга узатди. У ҳам отанинг одатини яхши билади, дарровда олма тортиб берди. Кечки пайт тилла танга топган каби овқат маҳалида эшикдан кирибоқ меваларни дастурхон устига тўкди. Уларнинг аввалгиларидек кўп эмаслигидан бироз ҳижолат чекди. Ўғли ҳам кичкиналигига қарамай буни дарров пайқади. Отасига қараб меҳр билан деди:
- “Дадажон олдинлари ортиқча олма олардингиз. Ҳозир жуда-жуда етарли келтирибсиз”.
Aзаматнинг кўзида ёш ғилтиллади...

Яхёбек КAМОЛОВ