Get Mystery Box with random crypto!

Орадан бир неча дақиқа вақт ўтиб, кутилганидек, Ҳосила опа том | Ибратли хикоялар

Орадан бир неча дақиқа вақт ўтиб, кутилганидек, Ҳосила опа томорқа тарафга чиқди. Чиқди-ю… Товуқ катагига яқинлашиб, қўлидаги дон солинган халтачани ерга қўйди ва ўзи ҳам секингина ерга энгашди… Кўзи қонга тўлган Толибнинг арқон тутган қўллари титради… Атрофга эҳтиёткорлик билан аланглаб олди-да, оёқ учида юриб келиб, Ҳосила опанинг орқа томонидан унга яқинлашди. Тепасида кимдир турганини пайқаган Ҳосила опа шошиб ўрнидан турди-ю… Орқасига ўгирилди…
— Сиз?..
— Ҳа… Мен…

​​— дея шивирлади Толиб ҳануз кўзлари аланг-жаланг бўлиб. — Сени кунинг битди… Аямни қасдини оламан сендан…
Ҳосила опа унинг қўлидаги арқонга кўзи тушди-ю, қўрқа-писа орқага тисарила бошлади.
— Толибжон… Ўзингизни босинг… Кетинг… Ҳозир дод соламан… Дадангизни чақираман… Шунча қилган аҳмоқликларингиз камми?.. Кетинг деяпман!..
Толиб ортиқ гап сотиб ўтиришни истамади. Эпчиллик билан Ҳосила опанинг бўйнига арқон солиб, кучининг борича бўға бошлади… Шу тобда беихтиёр уйғониб кетиб, ҳовлига чиққан Ғолиб карвон кимнингдир беўхшов хириллаётганини эшитиб ҳайрон бўлди-ю, югуриб томорқа томонга ўтди… Афсуски… Улгуролмади… Ҳосила опа аллақачон жон берган эди…

Олимжон ҲАЙИТ