2021-05-06 19:30:12
ҲАҚИҚИЙ БАХТ...
Исо алайҳиссалом бир дарахт соясида ДУО қилиб ўтирган одамни кўриб, унга яқинлашдилар. Қарасаларки, у одамнинг икки кўзи кўр, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган... Лекин юзида ажиб бир БАХТ ёлқинланар, қўлларини дуога кўйи, ҳаяжондан қўллари титраб дуо этар эди:
--- Эй не-не бадавлатларга бермаган НЕЪМАТИни менга бериб, сийлаган Раббим.! Сенга дунёдаги барча дарахтларнинг япроқлари қадар ШУКРлар бўлсин.!
Исо алайҳиссалом бу одамнинг ёнига чўккалаб сўрадилар:
--- Эй биродар, кўряпманки ЮРИШ БАХТидан маҳрумсан, кўзларинг кўрмайди. Шунга қарамай, не-не бадавлатларга берилмаган неъматнинг ўзингга берилганидан сўзлаяпсан, шукрона келтиряпсан. У қайси неъматдир, менга сўзлаб бер?!
Одам овоз келтирган томонга ўгирилди:
--- Биродар, Аллоҳим менга шундай ҚАЛБ бермишки, бу қалб орқали УНИ танидим. Шундай бир тил бермишки, бу тил билан Унга шукрлар айтаман. Ҳолбуки, дунёнинг энг ҚИЙМАТЛИ БОЙЛИКлари берилган неча-неча кишилар бор ~ қалбларида АЛЛОҲНИ ТАНИМОҚ СЕВИНЧИ, тилларида ШУКР ЭТМОҚ БАХТИ йўқдир. Аммо ўзингиз кўриб турганингиздек, кўр кўзли, оёқлари шол, баданини яралар босган бир қулига Раббим шундай бир СЕВГИ эҳсон этмиш ва бу неъматнинг ФАРҚИга бориш ТАФАККУРИни насиб айламиш. Кеча-кундуз бунинг шукрини адо этиш билан машғулман, бу менинг БУРЧИМдир...
Бу сўзлардан Исо алайҳиссаломнинг муборак қалблари тўлқинланди, кўзлари ёшга тўлди. У одамнинг бошини қучоқларига олиб, кўзларидан ўпдилар ва:
--- Оч кўзларингни, эй севикли қул, ~ дея буюрдилар.
Одам кўзларини очиб, умрида биринчи бор дунёни кўрди. Ҳаяжондан титраб, қаршисидаги Исо алайҳиссаломнинг қўлларига ёпишди ва
--- Сиз ўликларни тирилтиргувчи, хасталарга шифолар бахш этувчи, мўъжизалар соҳиби Исо алайҳиссаломмисиз? ~ дея сўради.
Тасдиқ жавобини олгач, йиғлаб, Раббига яна шукрлар айта бошлади. Исо алайҳиссалом унинг елкаларини силаган эдилар, баданидаги яралар ғойиб бўлди. Қўлларидан тутиб, "тур ўрнингдан" деган эдилар, шол оёқлари жонланди. Одам хурсандчиликдан бир он ўзини йўқотиб қўйди. Кейин ўзига келиб деди-ки:
--- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сиздаги бу мўъжизаларни ҳам Яратганнинг Ўзи бермиш. Мени сизга йўлиқтирган ва ШИФО берган ҳам Удир. Шундай экан, изн беринг, мен ШУКР этмоққа КЕЧ қолмайин. Ўзига қанса шукр қилсам ҳам камдир...
Одам юзини тупроққа қўйиб:
--- Раббим.! Сени танитган бир қалбнинг, шукр этувчи тилнинг шукрини муносиб АДО этишдан ожиз ҳолимда, менга кўргувчи кўз ва юргувчи оёқлар, сиҳатли бадан ҳам лутф этдинг. Бу беназир неъматлар шукрини қандай адо этишни билмайман, Ўзинг ёрдам бер, ё Раббим.! ~ дея йиғлай бошлади...
Бу орада тўпланган халойиқ Исо алайҳиссаломнинг яна бир МЎЪЖИЗАларини ўз кўзлари билан кўрган ва у зотнинг қўлларини ўпмоқ учун бир-бирларини итариб, ғала-ғовур кўтарар эдилар. Аллоҳнинг набийси қўлларини юқори кўтариб, халойиқни тинчлантирдилар ва:
--- Менинг эмас, мана бу САЖДАдаги одамнинг қўлларини ўпинглар. Уни саждага бош қўйдирган ва тилини шукрга тўлдирган неъматларга биз туғилганимиздан бери соҳибмиз. Аммо ҳеч биримиз у ТУЙГАН БАХТНИ туёлмадик.! ~ дедилар ва йиғладилар...
Азизларим, соғ-саломат эканимизга, ризқимиз бошқаларникидан кўп бўлмасада бутунлигига, Аллоҳнинг бизга берган неъматларига ҳамиша ШУКР қилайлик.!
Аллоҳ Таоло барчамизга сўнмас иймон, зикр қилувчи тил, шукр қилувчи қалб ва охират гўзаллигини насиб этсин
@ibratli_sozlar
6.6K viewsDo'stlaringizga ham uzating , 16:30