Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.50K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 723

2021-05-08 18:59:07 Интернетда ҳал бўлган тақдир

Зулайҳо гарчи сўнгги пайтларда ўзи билан аёвсиз курашаётган бўлса-да, аммо бугун ҳам ўзини одатдагидек тутди. Қайсар, мағрур ва сирли. Клавиатура устида у ёқдан-бу ёққа ғизиллаётган бармоқлари мониторга дилидагиларни эмас, тилидагиларни тера бошлади.
Ҳаммаси қандай яхши!
Зулайҳо Тўлқин билан роппа-роса олти ой олдин танишганди. Дугонасининг шеъри остига барча танишлари ўз фикрини ёзиб қолдираётган бўлишига қарамай, унинг эътиборини фақатгина Тўлқиннинг фикрлари жалб этди. Шу-шу Зулайҳо Тўлқин билан ора-сира виртуал оламда гаплашиб турадиган бўлди. Унинг назарида Тўлқин жуда бамаъни, ўқимишли йигит эди. Кейинчалик уларнинг дақиқалик суҳбатлари соатларга айланганига қарамай, на Тўлқин ва на Зулайҳо чегарадан ташқарига бир одим бўлсин қадам ташлашмади. Зулайҳо интернетда рақамини сўраб ёки учрашувга таклиф этаётган йигитларнинг кўпини кўрган. Уларга зиғирчалик ишонмасди. «Улар интернетдан шунчаки зерикканидан ёки вақт ўтказиш учун фойдаланишади, мабодо дўстлар орттиришса, шунчаки кўнгилҳушлик учун», дерди нуқул ўзига-ўзи. Аммо Тўлқин… Тўлқин умуман бошқача. Суҳбатни тарихдан бошлаб адабиётда якунлайди. Зулайҳога бугунги ижодий жараён, адабиётда эришилаётган ютуқлар ҳақида, қолаверса, бадиий асарлар ҳақида гапиради. Аммо ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам ўзини ножоиз тутмас, дунёни ўз қаричи билан ўлчамасликка одатланганди. Ушбу зайлда ўтаётган кунлар Зулайҳонинг кўнглида дастлаб унга нисбатан чексиз ҳурматга олиб борган бўлса, кейинчалик дилида аллақандай илиқликни ҳис эта бошлади. Бора-бора ундан ҳеч нарсани яширмайдиган, энг яқин қадрдонидек кўра бошлади, фақат… Фақат уни ўзининг ҳаёт китоби билан таништираётганида айрим саҳифаларини юлиб олди. Кундан кунга ўзини маҳв этиб бораётган бедаво дарди ҳақида ғойибдаги дўстига ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилди. У мендан узоқлашиб кетади, деб ўйладими, унга ачина бошласа, ўзини хўрлангандек ҳис этишиними ёки шунчаки унинг сиқилишини истамадими, хуллас, хасталиги ҳақида унга лом-мим демади. Аммо куни кеча бўлиб ўтган дилни хун этувчи суҳбатдан сўнг…
Зулайҳо шунчаки толиқдим, ўтиб кетади, деб ўзини ҳар қанча аврашга уринмасин, ишончи, барибир, панд берди. Шифокорга боришдан бошқа илож тополмади. Тўғри, шифокор унга деярли ижобий гаплар айтди. Бироқ, негадир, Зулайҳонинг дилидаги ғашлик тарқамади. Гўё шифокорнинг кўзларида ачиниш ҳиссини туйгандек бўлди. «Ҳозир тасалли учун шундай деяпти, эртага анализларнинг натижаси аянчли чиқса керак», деб ўйлади. Эртага натижаларни билгани келишини айтганидан сўнг шифокорнинг жавобидан ҳам чиройи очилмади, уйига келиб ҳам кўнгли ёзилмади. Руҳиятидаги тушкунлик ўз кучини кўрсатди. Ич-этини ея бошлади. Ниҳоят, кун ботиб, у ҳам интизорлик билан, ҳам юрагини ҳовучлаб кутаётган дамлар етиб келди. Кун бўйи айнан шу лаҳзаларни кутиб ўтирганига қарамай, компьютерини ёқаётган паллада тўхтаб қолди. Унинг нима дейишини ўз назари остида чамалаб кўрди. Унинг бедаво касалини билганидан сўнг Тўлқин ҳам аксарият танишларидек ундан йироқлашиб кетармикан ёки, аксинча, ёнида бўлиб, ҳақиқий дўстлик, эҳтимол, кўзга кўринмас ип билан боғланган риштанинг кучини кўрсатиб берармикин?
Хуллас, Зулайҳо иккилана-иккилана компьютерини ёқди. Интернетдаги дўсти виртуал оламда экан. Ич-ичидан қувонди.
— Салом!
Одатдагидек Зулайҳо ҳали ўнгланиб ўтирмасиданоқ Тўлқин унга салом йўллади.
— Ассалому алайкум!
— Ва алайкум ассалом. Кун қандай ўтди?
— Ёмон.
— Нима бўлди? Тинчликми?
— Сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчийдим. Фақат ҳазиллашяпти, деб ўйламанг.
— Хўп, айта қолинг, нима бўлди, шоширтириб қўйдингиз-ку одамни.
— Тўлқин ака, мен… Ҳалиги… Менинг исмим Феруза эмас, Зебо.
Аслида, Зулайҳо асл исмини айтмоқчи эди-ю, аммо негадир тағин ёлғон гапириб юборди. Юрагининг бир четида ҳамон теваракдан, одамлардан яширинишга бўлган иштиёқ ҳар доимгидек бўй кўрсатганди.
— Зебо?!
— Ҳа, олдин сизга ишонмагандим, ўз шаънимни ўйлаб, ёлғон гапиргандим, кейин эса…
— Кейин ишончингизни қозондимми?
— Ҳа, аммо айтолмадим, хафа бўласиз, деб ўйлагандим. Аслида, буларнинг ҳозир унчалик аҳамияти йўқ. Энг муҳими?..

Кечиринг мени!
— Феруза!
—…
— Зебо!
—…
Зулайҳо, бариби
5.9K views𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷𝓲𝓷, 15:59
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:31:09
Eng diqqatli insonlar uchun savol

90% odamlarni o'ylantradigan savol...!

Kim olmosni O'g'irlamoqchi?
6.3K views 𝚈𝙰𝚇𝚈𝙾𝙱𝙴𝙺 , 15:31
Ochish/sharhlash
2021-05-08 17:59:02 ​​Ривоят...

Мусо (алайҳиссаллам) Роббига муножот қилиб:
"Эй Роббим! Бирор бандангни мени икром қилганингчалик икром қилганмисан? Ахир, Сен менга ўз каломингни эшиттирдинг", дедилар.

Шунда Аллоҳ: "Эй, Мусо! Мен сен билан гаплашган вақтимда ўртамизда етмиш минг парда бор эди.

Лекин охир замон бўлганда Менинг шундай бандаларим бўлгайки...

Мен уларни Рамазон ойи билан икром қиламан...

Уларга Мен бу муборак ойда жудаям яқин бўламан.
Уммати Муҳаммад рўза тутиб, лаби оқариб, ранги сарғайиб ифторликка ўтирган сонияларда...

Мен шу пардаларни кўтараман.

Эй, Мусо!

Рамазон ойида қорни оч қолиб, жигари куйганларга Жаннат бўлсин.

Мен уларни жамолимни кўришдек улкан бахтга мушарраф қилгайман"

​​​​ ​​​​ АМИН!!! ​​​​ ​​​​

@ibratli_sozlar
7.7K views𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷𝓲𝓷, 14:59
Ochish/sharhlash
2021-05-08 17:31:14
Ismingizni Mos Xuddi Shunaqa Videolar Kerakmi Unda Bizga Qoshiling
@MULTIK_IROBOT
6.5K views𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷𝓲𝓷, 14:31
Ochish/sharhlash
2021-05-08 17:00:58 ​​АЛДАНГАН ЙИГИТ.

Ферузнинг ёши ҳозир 25да.
Феруз шарқшунослик институтининг араб тили бўйича мутахассисилигини тугатган мукаммал билимга эга бўлган ажойиб йигит. Хуллас бир кун ўзидан 6 ёш катта бўлган аёл билан танишиб қолади ва у аёл араб тилини ўрганишни хоҳлашини айтади ва ойига 200 $ беришни таклиф қилади. Бунга эса айни пайтда молиявий жиҳатдан
қийналган Феруз рози бўлади. Орадан бироз вақтлар ўтади Феруз унга дарс беришга деярли ҳар кун ишдан кейин борарди. Дарс бериш учун иш вақтидан ташқари шуғулланганлиги сабабли кечгача қолиб кетар ва сўнгги пайтларда кеч қайтадиган бўлди уйига… Аёл ёлғиз яшар эди жуда чиройли ва мафтункор, ҳижобдаги аёл эди, кунлардан бир кун Феруз одатдагидан кеч қолиб кетди аёлни уйида ва ўзига ишонган Феруз хатога йўл қўйди, аёлнинг маккора эркаликлари олдида ўз ҳиссиётларини жиловлашга ожиз бўлиб қолди ва натижада зинога қўл урди… Феруз жуда иймонли Аллоҳга ишонадиган чин дили билан ибодатли йигит эди, бу қилган гуноҳи учун ўзини ўзи кечиролмас эди, ва гуноҳларини ювиш мақсадида у (яъни чимилдиқ кўрмаган йигит) шу аёл билан, шаръий никоҳдан ўтишга қарор қилди.
Бошида ҳаммаси яхши эди,гўё рисоладагидек, лекин
орадан вақт ўтган сари Феруз унга боғланиб борар эди
ҳатто ўзи нима қилаётганини тушуна олмасди қандайдир
сирли куч таъсирида уни олдига шошар эди ва бу
севгимиди ёки... Қисқаси тушуна олмас эди. Хуллас аёл
вақт ўтган сари , Ферузни ўзининг асирига айлантириб
бўлганидан сўнг унга ўзи билан биргаликда Таиланд
давлатининг Банкоок шаҳрига бориши кераклигини айтди табиийки Феруз севган аёлини ёлғиз жўната олмас эди ва аёл кўндиришга муваффақ бўлди.Улар биргаликда Банкоокга учдилар ва у ерда ақлга сиғмайди... Аёлга тегишли дала ҳовли ва 2 та дўкони борлигини кўрган Феруз қотиб қолди… Чунки аёл буни
яширган эди. Хуллас у ерда йигит ишга кирди билсангиз,
у шаҳарда медицина яхши ривожланган у ерда араб
сайёҳлари билан биргаликда таржимонлик билан шуғулланди…Орадан 2 ойлар чамаси вақт ўтди, кунлардан бир куни Феруз ишдан вақтлироқ уйга қайтди, У ишлаётган орол Паттая деб номланиб Банкоокгача автобусда 1 соатлик йўл эди, таксида келганлиги сабабли вақтидан бир соат илгари уйга кириб келди. Келиб не кўз билан кўрсинки уни жуфти ҳалоли, аёли, маҳрами бўлган аёл , ҳижобли ва доим Аллоҳни эслайдиган аёл бошқа бир кимсани қучоғида ётар эди… Феруз бундан жинни бўп қолай деди, ўзини йўқотди. Аёл эса ўйнашини қучоғидан турмай бамайлихотир паспортинг менда ва бу бегона юртда ҳеч кимсан мен билган ишимни қиламан менга ҳўжайин эмассан деди ва шунда Феруз орқасидан тушган зарбдан ҳушини йўқотди ва кўзини очганида қандайдир бир ертулада ётар эди... Бу эса уран қазийдиган кон экан... Ундан чиқаётган заҳарда аҳоли ишламаслиги сабабли, рак келтириб чиқарар экан. 7 ой 28 кун давомида шу дўзоҳда ишлашга мажбур бўлган Феруз бир кун кечқурун амаллаб қочишга муваффақ бўлди ва олдинги ишлаётган жойига бориб мусулмонлар яшайдиган араб қишлоғидан қўним топди. Аллоҳ умрини зиёда қилсин... Бакир эл Шафей деган муслим билан танишиб қолди ва уни ёрдамида ватанга етиб келди орадан бироз вақт ўтиб Ферузнинг соғлиғи ёмонлашди ва касалхонага бориб текширтирса у оғир дардга чалинган. Ҳозирги кунда дўстим …. шаҳридаги анкологик касалхонада даволаняпти. Унинг дил сўзларини ўзгартиришсиз тушираман ”эҳҳҳ умр ўткинчи экан дўстим ўзимга ўзим савол бераман баъзида наҳотки пешонага ёзилган ёзиқ шу бўлса...ахир мен ҳам хоҳлардим фарзандларим бўлишини ... Қайсидир қизни бахтли қилишни... Яшашни истардим... Яхши ота бўлар эдим аммо етолмадим ҳеч
бирига бу ҳаёт шунақа бешавқат экан. Мен ўлимдан қўрқмайман сира ҳам, аммо мени қилган бир хатоимни Аллоҳ кечирармикин

@ibratli_sozlar
6.9K views𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷𝓲𝓷, 14:00
Ochish/sharhlash
2021-05-08 16:30:23 ​​ Ибратли_Ривоят

Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар.
Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди.
Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар.
Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар.
Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”. Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар.

#Ибрат
: Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз.
Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади.
Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

@ibratli_sozlar
7.2K views#Uмrzσqσv, 13:30
Ochish/sharhlash
2021-05-08 16:01:06
Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini xohlab qoladi.

SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?


Javobni bilish uchun!
7.3K viewsOʏᴀᴛᴜʟʟᴏ_ᴏғғɪᴄɪᴀʟ ✬, 13:01
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:30:19 БИЗГA БAХТЛAР ЯРAШAДИ

2-ФAСЛ
25-қисм

Кино тугаши билан,орнимдан туриб тез чиқиб кетмоқчийдим,Мироншоҳ қолимни шу қадар қаттиқ тортдики,яна жойимда пайдо болиб қолдим
Кейин манга ёқадиган табассумини корсатиб
-ҳаётим,шошма бирга чиқамиз деди
Индаёлмадим. Кочага чиқдик. Ярамас,қолимни ҳалиям қойвормади,жинни.
-қани манга қарачи ичкарида нима дегандим деди кулиб
-аааа нимаааа нима дегандиз дедим озимни аҳмоққа солиб
-жудаям яхши билиб турибсан деди қошларини чимириб
-хоп,нима қилай дедим таслим болиб
Юзини тутди. Ярамас,аблаҳ,уяциз...
-ё озинг юзимдан...Ёки ман ....
-озим озим дедим гапини тугатмасидан. Чунки ундан ҳаммасини кутса болади . Бойимни чозиб,юзидан опиб қойдим . Кейин уялганимдан ерга қараб кета бошладим. У эса фақат куларди аҳмоқ.
-эее болди кулаверманг дедим охири жаҳлим чиқиб
-нима қилай. Жудаям ажойибсанда деди яна кулиб
Шу койи машина қойилган жойгача,гаплашиб келдик. Кейин уйга олиб келиб ташлади

Қандай бахт.......
Севган инсонинг билан вақт отказиш....
Севги деса лабимни бурадиган қиз эдим,бир кун келиб кимнидир севасан дейишса фақат бу ёлгон деб кулардим
Ҳозирчи???
Ҳа севиб қолдим. Телбаларча...Бир зум усиз яшай олмайдиган даражада...

Орадан вақт отди
Мана Мироншоҳ билан тойимиз болишига ҳам 2ҳафта қолди...Оқишдан жавоб олганман....
Ёз фасли. Мироншоҳ келиши керак...Келин койлак танлагани боришимиз керак. Лекин кечикаябди доимгидек. Уйда уни кутиб отирибман...
Ва ниҳоят у келди. Ойим билан сорашаябди ҳозир кочада. Югуриб чиқдим. Уни кордим. Ҳа,1ҳафтадан буён коришмагандик. Согинибман . Униям кози манда. Aям ҳам тушундилар шекилли майли энди борақолинглар дедилар
Давоми бор

@ibratli_sozlar
9.0K views Ledy , 09:30
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:04:12
Agar siz ushbu jumboqni hal qilsangiz, sizning IQingiz 180 dan yuqori

Diqqat, foydalanuvchilarning 98% noto'g'ri javob bergan!

Xo'sh, bu uch ayoldan qaysi biri hamshira emas?‌‌
8.2K viewsZabihulloh, 09:04
Ochish/sharhlash
2021-05-08 11:00:10 БИЗГA БAХТЛAР ЯРAШAДИ

2-ФAСЛ
24-қисм

Орадан 1ой отди. Бу орада опамни тойи болиб отди . Ҳа,азизларим сизларга айтишни унутибман. Опамни тойи белгиланганди. Поччам жуда яхши инсон. Муҳими,улар бир-бирини севадилар . Кейин Миромшоҳ совчиларини жонатди. Ота-онам рози тойимизни келаси йилги ёзга белгилашди.
Опамни тойи болгандан кейин,уйда зерикиб қолдим. Тогри оқишга бориб келаман,лекин барибир зерикарли. Қолимга Мироншоҳ тақиб қойган узукни бир дақиқага ҳам ечмадим ҳали Мироншоҳ эса шаҳримизда катта рестарант очган. Ҳозир ошани бошқарябди. Иши коп,вақти ёқ.Шунинг учун баъзида оқишдан чиққан пайтларим уни ёнига бориб тураман. Манга камроқ вақт ажратаётгани учун баъзида аразлаб тураман . Бугун ҳам шундай кунлардан бири. Aраз урганимга 2кун болди. Коп марта тел қилди котармадим. Уйда аям билан телевизор кориб отиргандик. Aям гап бошладилар
-мана опангниям узатдик. Энди навбат саенгада Ҳаёт
-аяаа,нега унақа дийсиз ортиқчалик қиляпманми
-унақамас қизим. Қиз бола барибир бировни эшигига келин болиб борадида. Ози Мироншоҳ билан гаплашиб турибсизларми
-ёқ. У жанобни вақти ёқ. Манданам муҳим иши борда
-бу нима деганинг,ахир уям ойнаб юргани ёқку,ишлаябди
-ая нега уни тарафини олурасиз
-тогрида...
Шу пайт эшик қонгироги чалинди
-бор қарачи ким келибди
Дедилар аям. Эринибгина орнимдан турдим. Кеч болиб қолганда ким эканааа
Дарвозани очсам кочада ҳеч ким ёқ. Aтрофга қарадим ёқ. Кимдир ойнаябди шекилли деб уйга кириб кетаётсам,дарвоза қонгироги яна чалинди
Бориб қарасам,ҳеч ким ёқ яна. Aҳмоқми булар дедиму,уйга кираётганимда 3-марта жиринглади. Энди ростанам жаҳлим чиқиб,асабим бузилиб чиқиб бақирмоқчи эдим. Эшикни очганимни биламан.......Козимга ёруглик тушди. Қарасам ерга шамлардан
"КЕЧИР ҲAЁТИМ"деб ёзиб қойилганди
Кориб козим қувнаб кетди. Шу пайт Мироншоҳ пайдо болди манга қараб
-кечирдингми деди
-ёооооооооооооооқ дердиму лекин мана бу шамлар бекор кетмасин майли дедим кулиб
У ҳам кулди.
-юр айланиб келамиз деди
-лекин аям...
-озим тушунтираман деди
-хоп,унда ҳозир чиқаман деб,уйга кириб кийиндим. Aямдан рухсат олиб кочага чиқдим
Баҳор фасли орталари. Aтроф чиройли . Машинага отирдим. Мироншоҳ ҳам отирди
-қаерга борамиз дедим қизиқиб
-кинога деди
Индамадим. Чунки романтик кинолар жиннисиман. Лекин афсус Мироншоҳ қорқинчли кинога билет олди
Кинога кириб ёнма-ён отирдик. Кино бошланди. Шу қадар қорқинчли эканки ,Мироншоҳни қолини қаттиқ ушлаб олдим. У кулди. Ярамас,атайлаб қилган эканда. Шу пайт зор фикр келди. Мироншоҳни қолини қаттиқ тишлаб олдим . У эса огриқдан орнидан туриб вой-войлай бошлади. Уни ҳолатини кориб,мазза қилиб кулдим . Бизи орқа қаторимизда отирган одамлар Мироншоҳга отир деб бақиришди. Бечора индамасдан жойига отирди. Манга қараб
-кино тугасин корасан деди айёрона кулиб
Жим болдим. Ярамас,нима қиларкин. Aйтганини қиладиган одати бор
Давоми бор

@ibratli_sozlar
8.1K views Ledy , 08:00
Ochish/sharhlash