Get Mystery Box with random crypto!

“Ойим қанилар, ойим қачон келадилар?” деб бувисидан кўп сўрард | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Ойим қанилар, ойим қачон келадилар?” деб бувисидан кўп сўрарди, баъзан жавоб олмасди, баъзан “Яқинда келади” деган ишончсиз сўзларни эшитарди. Бувисининг хўрсиниб қўйиши сабабини эса англамасди.
Кунлар, ҳафталар, ойлар шу зайлда ўтаверди.
Бу орада кимдир қўнғироқ қилиб: “Қизингиз оғир касалга чалиниб қолди, Мос­квадаги касалхонада ётибди, даволаш учун пул керак”, деди.
Бувиси жавоб бермай, гўшакни жойига қўйди. Сўнг ҳайкалга ўхшаб қотиб ўтирди. Кечаси бувиси ҳўнграб-ҳўнграб йиғлаб, ширингина қизалоқни уйғотиб юборди. Чарос кўзли қизалоқ қўрқиб кетди. Кейин бувисини қучоқлаб олиб, бор овози билан чинқириб йиғлай бошлади. Бувиси уни бағрига маҳкам босди. Йиғиси янада кучайди, ширингина қизчанинг лўппи юзи бувисининг кўз ёшларидан ҳўл бўлди.
Баҳорнинг инжиқликлари тугаб, иссиқ кунлар бошланганида яна кимдир қўнғироқ қилиб: “Қизингиз касалхонада ўлди. Ўлигини олиб кетасизми ё Москвада кўмаверайликми? Бу ерда кўмиш учун қабристонга анча пул тўлаш керак. Олиб кетсангиз арзонроққа тушади. Ўликни ҳеч ким олмаса, крематорийда куйдириб ташлашлари мумкин”, деди. Бувиси бу сафар ҳам индамади. Гўшакни қўйиб, бу сафар ҳам ҳайкалдай қотиб ўтирди. Онасини соғиниб яшаётган ширингина қизалоқ ярим кечада қўрқинчли туш кўриб, чинқирганича уйғониб кетди. Бувиси ҳайкалдай қотиб ўтирган эди. У ҳам чўчиб тушди. Киприклари узун-узун, бетлари лўппи-лўппи қизалоқни тезгина бағрига олди. Қаттиқ қучоқлаб, ўпа кетди, сўнг хўрсинди, сўнг ҳўнграб йиғлай бошлади.
Тонгга қадар йиғидан тинмади. Кўзёшлари ҳам қуриб қолди. Нонушта пайти томоғидан бир ҳўплам чой ҳам ўтмади. Ширингина қизалоқнинг ҳам иштаҳаси йўқ эди, аммо бувисининг зўрлаши туфайли сарёғ сурилган бир бурда нонни еб, ярим пиёла чойни аранг ичди. Кўзлари қизариб, қовоқлари шишиб кетган буви чарос кўзлари нажот излаб мўлтиллаётган ширингина қизалоқнинг дўмбоқ билагини маҳкам сиққанича етаклаб, боғчасига ташлаб келди.
Ширингина қизалоқ боғчанинг ширин таомини ҳам емади, ўртоқлари билан қўғирчоқ ҳам ўйнамади, маъюсгина бўлиб ўтираверди. Қўғирчоққа ўхшаган жингалак сочли ширингина қизалоқни боғча опаси жуда яхши кўрарди. Унинг маъюслигидан хавотирланиб: “Касал бўлиб қолмадингми, асалим, иссиғинг йўқми?” деб пешонасидан ушлади. Кейин бирпас қучоқлаб ўтирди. Боғча опасининг бағри ҳам иссиққина, юмшоққина эди… Аммо… онасиникига ўхшамасди…
Пешиндан кейин барча болалар ухлашди, ширингина қизалоқ эса чарос кўзларини шифтга тикиб, қимирламай ётди. Боғча опаси икки марта келиб, пешонасига кафтини қўйди, бетларини меҳр билан силади. Уйқудан сўнг ширин чой ичилгач, болалар уйга қайтишга тайёргарлик кўра бошладилар. Бунақа пайтда боғча опаси ҳам шошиб қолади:
– Диёрахон, бўла қол, аянг келдилар…
– Иброҳимжон, чойни уйингда ичарсан, ойинг келдилар…
– Робияхон қўғирчоқ талашма, ойижонинг келдилар…
Ҳамманинг онаси келиб, соғиниб-соғиниб қучоқлайди, суйиб-суйиб ўпади… Фақат ширингина қизалоқнинг онаси келмайди… Соғиниб-соғиниб қучоқламайди, суйиб-суйиб ўпмайди…
Боғчанинг ширин чойи ичилиб, уйга қайтиш вақти келганда сочлари жингалак-жингалак, ширин-ширин қизалоқнинг юраги сиқила бошлайди, узун-узун киприклари ҳимоясидаги чарос кўзларига маъюслик қўнади, ҳатто йиғлагиси келади…
Боғчада ҳаммадан каттароқ, ҳаммадан кўп гапирадиган бир қиз бор. Боғча опа уни нима учундир “Қайнона-қиз”, деб атайди, гапларидан кулаверади. Бугун уйқуга ётишдан олдин ширингина қизалоқ расм чизиб ўтирганида “Қайнона-қиз” яқинлашиб:
– Вой-бў, бунча чиройли, бу ким? – деб сўради.
“Бунча чиройли” деган баҳодан асалгина қизалоқ қувониб кетди:
– Бу ойим, – деди фахр билан.
– Ойинг қаердалар?
“Қайнона-қиз”нинг бу саволи ширингина қизалоққа ёқмади, узун-узун киприк­лари пирпиради, жавоб бергиси келмади. Хирагина, ёпишқоққина “Қайнона-қиз” эса нари кета қолмай, яна сўради:
– Ойингни нега мен кўрмаганман, қаердалар?
Ширингина қизалоқ юзини ўгириб, паст овозда: “Ойим узоқдалар”, деб хўрсинди. “Қайнона-қиз” бу жавобдан қаноатланмади, қўғирчоққа ўхшаган қиза­лоқ­ни яна сиқувга олди: