Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Telegram kanalining logotibi ibratli — ИБРАТЛИ ДУНЁ
Kanaldagi mavzular:
Хайрли
Ҳаётий
Мантиқий
Masal
Жума
Ибрат
Астағфируллох
All tags
Kanal manzili: @ibratli
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 117.24K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Ibratli_admini

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 949

2021-05-26 06:08:44 ​​​​Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, Аллоҳдан қўрққин, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».

«Унвонул баён» китобидан.

Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
35.6K viewsedited  03:08
Ochish/sharhlash
2021-05-26 03:52:02
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга  дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак кифоя...
 
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин,  хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.


Биласизми? Меҳр фақат тарқатилганда кўпаядиган неъматдир, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. Бахт хамиша хамрохингиз бўлсин! Ғам кўрманг.

Сиз дунёга, атроф-оламга, яқинларингизга қандай боқсангиз шундай кўринади...
Сизга меҳр муҳаббатли кўзлар тилаймиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
50.0K viewsedited  00:52
Ochish/sharhlash
2021-05-25 19:11:04
УЛУҒ ОЛИМНИНГ ТАРБИЯЛАРИ

Саҳл ибн Абдуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26.6K viewsedited  16:11
Ochish/sharhlash
2021-05-25 19:11:04 Иймондан дарс беринг,
Ислом ўргатинг


Хайрулла Хамидов


Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
25.9K viewsedited  16:11
Ochish/sharhlash
2021-05-25 19:11:03 ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК.

Ўз даврида Шом қориларининг саййиди бўлмиш Имом Жазарий роҳимаҳуллоҳ 833 милодийда вафот этган. 13 ёшда қуръони каримни ёдлайди. 14 ёшида кишиларга имомлик қилади. 90 дан ортиқроқ китоб ёзган. Тажвид ва қироатлар ҳақидаги асарлари машҳурроқ. Асосан ана шу майдонда танилган.
Имом Жазарий роҳимаҳуллоҳ ўзининг сафарларидан бири ҳақида шундай дейди:
"Ота-онамдан Миср диёрига сафар қилиш учун изн сўрадим. Улар менга изн беришмади. Шомда туриб қолдим".
Имом олдинроқ Мисрда бўлган эдилар. Сўнг Шомга қайтган эдилар. Вақт ўтиб кўнгиллари яна Мисрни истаб қолди. Аммо бу сафар ота-оналари рухсат беришмади.
Ота-онага ҳурматни қаранг! Инсонлар орасида шунчалик машҳурликларига қарамасдан ота-оналарига ҳануз бир жойга чиқса катталардан изн сўрайдиган гўдак сингари муомалада бўлмоқдалар.
Изн сўраш бу ўринда расмиятчилик учун эмас, жиддий эди. Улар изн беришмагач имом сафарни бекор қилди.
Бир нарса иккинчи нарсани эслатар экан. Машҳур имомлардан имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Устозим Фозилийни жуда соғиндим. У зот билан учрашишга муштоқ эдим. Аммо отам сафарга рухсат бермадилар".
Дунёни илмга тўлдирган, ундан фиқҳий масалалар сўраш учун дунёнинг турли тарафидан кишилар келиб турадиган, ҳатто халифалар чақиртириб турадиган буюк муаррих, кўпчилик фуқаҳолар муҳтож бўлган муҳаддис инсон отаси рухсат бермагани учун сафарни қолдираяпти.
Ота-оналаримизга эҳтиёт бўлайлик!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25.5K viewsedited  16:11
Ochish/sharhlash
2021-05-25 09:33:08 ​​ТАРБИЯ

Қадимда уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!
- Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…

P.S. Албатта маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Аммо, ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
46.4K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash
2021-05-25 09:32:30

ZO'R internet! ZO'R narxlar!

Yangi internet-paketlarga ulaning!
Beeline bilan onlayn olamiga sho'ng'ing!

Reklama
20.1K views06:32
Ochish/sharhlash
2021-05-25 08:02:01
#Сўнгги_қўнғироқ

СИНФДОШ

Мана етиб келди балоғат ёши.
Барчанинг юзида иқбол қуёши,
Нетай, кўзларимда айрилиқ ёши,
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Бу сўнгги қўнғироқ, бу сўнгги базм,
Бир-бир ҳаммангизга соламан разм.
Нечун ҳаста чиқар, нечун овозим?
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Ўн бир йил бир эдик, майда бўламиз,
Билмам қай биримиз қайда бўламиз?!
Тақдиримиз битган жойда бўламиз,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Ортда қолиб кетди парта талашлар,
Шўхчан болалигу сирли қарашлар,
Бугун юрагимни нимадир ғашлар,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Шоира Тўлаганова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
41.0K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2021-05-25 08:01:13
Огрик сизнинг хаётингизга халакит берадими ? Бугимлардаги огрикнитухтатинг ва хозир яшашни бошланг!
#HELIX_ORIGINAL
• Артрит ва Остеоартритдан кийналган одамлар учун ёрдам беради.
• Сондаги оператсядан кейин тикланиш даврида ёрдам беради.
• Биринчи 24 соат ичида бугимлар огриги камаяди.
• Шишлар анальгетикларнинг ножуя тасирисиз утади
• Тогай намланиши еластиклик, мослашувчанлик ва бугимлар харакатчанлиги тикланади.

ШИЛЛИКУРТ - аллантион туфайли кобигини тиклайдиган ягона хайвон. Протеин хужайраларни доволайди ва тиклайди. HELIX ORIGINAL капсула шаклида консентрланган формула ишлаб чикти. У дархол бугимларга аллантионни етказиб беради, огрик тезда пасаяди, мослашувчанлик ва ишчанликни тиклайди.

Нархи:250.000 сум
АКЦИЯ ФАКАТ БУГУН :
3 та HELIX ORIGINAL:650.000 сум

Мурожат: +998909978082
Буюртма: @OPERATOR_murojat
Натижалар @HELIX_Originall
34.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-05-25 04:01:08
Бугунги СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ билан мактабни битираётган барча ёшларимизни муборакбод этамиз. Келгуси хаётларида бахт ва омадлар тилаб қоламиз. Барчангизга ота онангиз, яқинларингиз, мактабингиз, эл-юртингиз фахри бўлиш насиб этсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
56.0K views01:01
Ochish/sharhlash