Get Mystery Box with random crypto!

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК. Ўз даврида Шом қориларининг саййиди бўлм | ИБРАТЛИ ДУНЁ

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК.

Ўз даврида Шом қориларининг саййиди бўлмиш Имом Жазарий роҳимаҳуллоҳ 833 милодийда вафот этган. 13 ёшда қуръони каримни ёдлайди. 14 ёшида кишиларга имомлик қилади. 90 дан ортиқроқ китоб ёзган. Тажвид ва қироатлар ҳақидаги асарлари машҳурроқ. Асосан ана шу майдонда танилган.
Имом Жазарий роҳимаҳуллоҳ ўзининг сафарларидан бири ҳақида шундай дейди:
"Ота-онамдан Миср диёрига сафар қилиш учун изн сўрадим. Улар менга изн беришмади. Шомда туриб қолдим".
Имом олдинроқ Мисрда бўлган эдилар. Сўнг Шомга қайтган эдилар. Вақт ўтиб кўнгиллари яна Мисрни истаб қолди. Аммо бу сафар ота-оналари рухсат беришмади.
Ота-онага ҳурматни қаранг! Инсонлар орасида шунчалик машҳурликларига қарамасдан ота-оналарига ҳануз бир жойга чиқса катталардан изн сўрайдиган гўдак сингари муомалада бўлмоқдалар.
Изн сўраш бу ўринда расмиятчилик учун эмас, жиддий эди. Улар изн беришмагач имом сафарни бекор қилди.
Бир нарса иккинчи нарсани эслатар экан. Машҳур имомлардан имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Устозим Фозилийни жуда соғиндим. У зот билан учрашишга муштоқ эдим. Аммо отам сафарга рухсат бермадилар".
Дунёни илмга тўлдирган, ундан фиқҳий масалалар сўраш учун дунёнинг турли тарафидан кишилар келиб турадиган, ҳатто халифалар чақиртириб турадиган буюк муаррих, кўпчилик фуқаҳолар муҳтож бўлган муҳаддис инсон отаси рухсат бермагани учун сафарни қолдираяпти.
Ота-оналаримизга эҳтиёт бўлайлик!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA