2022-09-07 07:41:53
Айтишларича, Япония мактабларида форма масаласига жиддий қарашар экан. Ҳамма бир хил кийиниши шарт. Ажралиб туришга асло йўл қўйилмайди, қизларнинг соч бўяшига ҳам таъқиқ мавжудмиш. Дейлик, табиатан сочи сариқ бўлса, шу ҳам текшириб кўрилар экан.
Қоидаларга кўнмаган эса мактабдан ҳайдалади.
Шунингдек, Япониянинг кўп мактабларида фаррош йўқ, мактабни болаларнинг ўзлари тозалайди.
Ҳа, форма ва бошқа мажбуриятлар мактаб ўқувчисини бир хил қилиб қўяди. Ҳаммаси тенг, болалар фақат ўқийди, бир-бирига қараб ўксинмайди.
Бизда умуман бошқача. Боласи албатта ажралиб туриши керак. Эътиқодий томондан, моддий томондан, ҳар томонлама ажралиб туришини исташади.
Бойлар биринчи синф болаларига замонавий қўл соатларидан олиб беришаяпти, “қичиқ” кийинтириб жўнатишаяпти. Рақобат илмда эмас, қиёфада бўлиб қолди.
4.2K views04:41