2023-07-19 14:20:53
Президент огоҳлантиради: "биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга йўл қўймаймиз."
ДХХ, Ички ишлар огоҳлантиради: “Ўртоқлар мана бу, анави террорчилар, наригиси террорчи экстремист. Ош-қатиқ бўлманглар.”
Олий суд, Адлия вазирлиги огоҳлантиради: “Ижтимоий тармоқлардаги мана бу, нариги саҳифалар террорчиларга тегишли, унга аъзо бўлманглар, материалларини ўқиманглар, кўрманглар, бўлишманглар.”
Диний қўмита, Мусулмонлар идораси огоҳлантиради: “Мана бу, анави материалларда ақидапарастлик ғоялари бор, Конституцияга зид ҳаракатларга ундайди, сақлаб, тарқатиб, бўлишиб юрманглар. Ундан кўра, мана бу, анави сайтга киринглар, чуқур ўрганилган маълумотлар бор, саволинглар жуда кўпайиб кетса, масжид имомларидан сўранглар.”
ОАВ огоҳлантиради: “Юртошлар ўзинглар билмаган, тушунмаган диний материалларни тарқатиб жазоланиб юрманглар. Чунки бу борада қонунчиликда жазо белгиланган.”
Адашмасам, бу борада 20 йилдан бери огоҳлантириб келинади. Йўқ, яна ўша ўтлоққа қадам қўяверишади. Одамларни яна ким огоҳлантириши керак, ким? Ўзингларни асрангларчи.
4.7K views11:20