Get Mystery Box with random crypto!

Ўйлашимча?

Telegram kanalining logotibi i_think_uz — Ўйлашимча? Ў
Telegram kanalining logotibi i_think_uz — Ўйлашимча?
Kanal manzili: @i_think_uz
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.19K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 98

2022-09-23 13:30:14
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Hyaat Regency отелида ўтаётган форумда гапираётганида электр икки марта ўчибди.
3.9K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:08:57 “Толибон” ҳукуматининг Молия вазири уйидан 800 минг АҚШ доллари ўғирлаб кетишибди.

Ҳаппа-ҳалол топилган пуллар бўлса керак.)
4.0K views10:08
Ochish/sharhlash
2022-09-23 12:35:16
ШҲТ саммити ҳақида шеър.
4.2K views09:35
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:09:25 Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Hyaat Regency отелида ўтаётган форумда гапираётганида электр икки марта ўчибди.
4.2K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:30:22 Шимолий Корея раҳбарияти Россияга ҳеч қачон қурол-яроғ ёки ўқ-дори етказиб бермагани ва бундай қилишни режалаштирмагани ҳақида баёнот берди.

Давлат ахборот агентлиги хабарида КХДР Мудофаа вазирлигининг номи ошкор этилмаган вакили Қўшма Штатларни «тентакларча баёнот» берганликда айблади ва Вашингтонни «оғзини юмиш»га чақирди.
4.2K views05:30
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:01:23 Путиннинг ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши, самолётларга билетлар қолмаётгани ва ҳоказолар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларимизга бошқача таъсир кўрсатди.

Бир зум бўлса-да тинчлик нималигини англади, қалбан ҳис қилиб кўрди. Урушга нафақат ҳарбийлар, балки оддий фуқаролар ҳам жалб этилишини тушунди.

Яхши ҳам Ўзбекистон фуқаросиман деяётганлар кўпаймоқда.

Албатта, мана шу тинчликни таъминлаётганларга раҳмат деймиз, лекин анави коррупционер, талон-тарож қилаётганларга лаънат деймиз.)
4.2K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-09-23 06:56:58 Шукроналик...
Тинчлик!
4.2K views03:56
Ochish/sharhlash
2022-09-22 16:22:03 Шавкат Мирзиёев:

«Тасаввур қилинглар, аввал Тошкент вилоятидаги чегараларимизда миналар турарди. Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб, миналарни олдирдим. Ҳозир бемалол бориб-келишяпти.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар миналарни олишда ўртага воситачи бўлишни таклиф қилишди, лекин рад қилдим. Чунки бунга ўзимизнинг ҳам кучимиз етади. Ахир қўшнимиз билан қандай қилиб ёмон бўлишимиз мумкин?!

Мана, куни-кеча Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров БМТ минбарида Ўзбекистон чегарасига оид шартномани имзолашга тайёрлигини маълум қилибди. Бу бежизгамас. Чунки биз 1,5 йил давомида катта музокаралар ўтказдик, осон бўлгани йўқ. Бир қарич ер ҳам барча давлатга муҳим. Мустаҳкам дўстлигимиз учун охири келишувга эришдик»
.
4.4K views13:22
Ochish/sharhlash
2022-09-22 15:51:16 «Мен шахсан президент бўлиб, пахта ҳозир неча фоиз бажарилганини билмайман. Чунки манфаат бўлса, фермерлар, кластерлар ўзи бажараверади. Олдин қандай эди, йилнинг 3-4 ойи эгилиб пахта териш билан ўтарди. Ўқитувчи ҳам, шифокор ҳам, зиёли ҳам далада бўларди.

Яқинда йирик бир давлат раҳбари пахтамизни экспорт қилишни сўради. “Экспортга пахта йўқ, тўлиқ қайта ишлаяпмиз” десам ишонмади. Чунки олдин экспортимиз асоси пахта билан газ бўларди.

Ҳозир эса пахтани ҳам, газни ҳам экспорт қилмаяпмиз. Ҳатто газни четдан сотиб ҳам оляпмиз. Сабаби, саноатимиз ривожланяпти. Ана шундай икки асосий маҳсулот четга сотилмаса ҳам экспортимиз ҳажми 2016 йилга нисбатан 5-6 баробар ошди» — Шавкат Мирзиёев.
4.5K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-09-22 15:32:30
Роликлар ҳақиқатга айланганда.))

Лавҳа Россия президентлик сайловидаги тарғибот материалидан олинган. Агар овоз беришга чиқмасанг, дуч келган одам Президент бўлади ва натижада исталган вақтда армияга чақириласан деган маъно бор эди.)
4.4K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash