Get Mystery Box with random crypto!

Ўйлашимча?

Telegram kanalining logotibi i_think_uz — Ўйлашимча? Ў
Telegram kanalining logotibi i_think_uz — Ўйлашимча?
Kanal manzili: @i_think_uz
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.19K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-25 16:05:25
Тунги клубда ватан мадҳи.

Товба.)
3.4K views13:05
Ochish/sharhlash
2023-04-25 14:53:42 Ёзишларича, Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Қозоғистон Қобулга буғдой, ун, кунгабоқар ёғи ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтиришга ҳаракат қилаётган экан.

Қозоғистон Афғонистонда "Савдо уйи"ни очибди.

*
Бир томондан тўғри. Сиёсат, "Толибон" билан муносабатлар ўз йўлига, иқтисод, соққа муҳим.
4.5K views11:53
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:57:29
Россиялик овчи Сурхондарёда Қизил китобга киритилган жониворни овлабди.

Россиялик овчи Сергей Мазуркевич Сурхондарё вилояти ҳудудида морхўр ва архарни отиб ўлдирган.

Табиат вазирлиги масъулига кўра, овчининг бу икки ҳайвонни овлаш учун тегишли рухсати бўлган.)))

Сергей брат ов ҳақидаги видеони ижтимоий тармоқларга қўймаганда билмасдик. "Қизил китоб"даги жониворлар маҳаллий ва хорижий бойлар томонидан ими-жимида отиб ўлдирилаётган бўлса ажабланмайман. "Қизил китоб" "Қизил китоб"га муҳтож.

Табиат каттакони не дерканлар энди?
4.8K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:11:25
Жо Байден бобо 2024 йил бўлиб ўтадиган Президент сайловида ҳам иштирок этишини маълум қилди.
4.4K views10:11
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:33:47 Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этиляпти.

Белгиланишича, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Ўзбекистон президенти администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.

*
Бормасмиди бу?
4.4K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:06:52
Европа Иттифоқи бошқа давлатлар билан муносабатларни Россия ва Хитойга бўлган муносабатига қараб қуради, – дейди Европа Иттифоқи дипломатияси каттакони Боррелл.

Европа ҳам аввалги Европа эмас. Венгрия чиқиб, Россияни истаганча қўллаб-қувватлаши мумкин, санкцияларни тўхтатиб туриши мумкин, Европа Иттифоқини, Украина Президентини танқид қилиши мумкин. Унга мумкин, лекин бошқаларга шолпиллаб қолади. ))

Буларнинг кучи Россия нефтини сотиб олаётган Ҳиндистон, Покистон, БАА, Саудияга етмайди. Буларнинг кучи кичик мамлакатларга етади.)
4.4K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:52:59 ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА ЭМАС, ЎЗИНГА НАСИБ ҚИЛСИН!!!

• Бугун бир Япон ўртоғим уйланди. Тўйига таклиф қилди. Камина ҳам бориб, қатнашиб келдим. Шу пайтгача кўпгина Япон тўйларида қатнашганим учун, кўрганларим ва кузатганларимни сизларга ҳам улашгим келди.

Япониялик Сузукининг ихчамгина тўйини кўриб, ўзимизнинг Тешавойнинг мусофирчиликда йиллаб ишлаб келиб «Гумбура-қасир» қилиб берган тўйи кўз олдимда айланаверди-айланаверди.

• Ҳуллас, сизларга Япон тўйлари ҳақида қисқача ёритиб бераман. Япон тўйларининг сценарийси деярли бир хил. Кичкинагина , шинамгина ресторанда бўлиб ўтади. Тўйга 10 кишидан 50 кишигача меҳмон таклиф қилишади. Тўйга таклиф қилнганлар ўша ресторанни олдидаги "Реcепшн"га ( Қабулхона) боришади. Исм фамилясини айтиб, «Тўяна» сини беришади. Японларда тўяна нархи одатий 300$ атрофида. Жамиятни қоғозда ёзилмаган қоидаси 300$. Ундан кам бериш уят ҳисобланади. Одатда келин-куёвни ота-оналари, ака-укалари 300$ дан кўпроқ 600-1000$ атрофида беришади.

•Манга ёққан томонларининг биттаси келин-куёвнинг қариндоши ёки дўсти бошловчилик қилиб беради. Фалон пулга бошловчи, қўшиқчи, ўйинчи отарчи гаплашишмайди. Битта бошловчи 30-40 та энг яқинлар, келин-куёв билан тўй ўтади кетади.

• Ана энди бугунги постимиз қаҳрамони Сузукининг тўй харажатлари ҳақида гаплашамиз. Авваламбор, Сузуки ҳашакалла шошилиб, қўлидан бир иш келмасдан уйланиб олмади. Ўқиди, ишга кирди, ўзини эплай олишга кўзи етгандан кейин уйланди. Ўзига маъқул келган жуфтни топди. Маҳсус белгиланган жойга бориб никоҳдан ўтишди. Тўй куни белгиланди. Тўйга 50 кишини чақиришди. Рестораннинг бир кишига 100$ атрофида тўланадиган овқатлар менюсини танлашди. 50 киши учун жами 5000$ бўлди. Ҳар бир кишига эсдалик учун 10 $ дан совға олишди. Жами 5500$ бўлди. Қолган ҳаражатлар кийимлар, зал учун тўлов ва бошқа майда чуйдаларига яна 4500$ кетсин дейлик. Шунда бутун бошли тўйга 10000$ кетди. ЭНДИ ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИГА КEЛАМИЗ ЁШЛАР 10 000 $ САРФЛАБ ТЎЙ ҚИЛИШДИ ВА ҲАР БИР КEЛГАН МEҲМОН 300$ ДАН ТЎЯНА БEРГАНЛИГИ УЧУН 5000$ ДОЛЛАР ФОЙДА БИЛАН ЧИҚИШДИ.

• Ана энди, ошиб қолган пулга ёш келин куёв ( Kekkon ryouko) тўй саёҳатига кетишади. Чет эл саёҳатига ёки энг камида Япониянинг ичида бошқа шахарларга саёҳат қилиб келишади. Ана сизга Японларнинг оддийгина тўйи.

• Ўзимизни Тешавойчи 5-6 йиллаб четда ишлаб пул йиғиб, қарз олиб, данғиллама тўй қиламан деб умри ҳазон бўлиб кетди. Тўйдан кейин ҳам йиллаб қарз тўлади. Қарздан қутулишига, яна тўй чиқиб қолди. Ўғилларига суннат тўй қилиш керак...

• Ҳулоса ўрнида, қай гўрлардан чиқиб келган «Паразит» урф одатларни йиғиштирсак, ёш оилаларга ихчам тўй қилиб ошган пулни ўзларига инвестиция қилсак, қизни ҳам йигитни ҳам ўзини эплаб, оилага тайёр бўлганда турмуш қилдирсак, ким ўзарга тўй қилишни бас қилсак, олий мақсадни «Тўй, Уй, Машина» дан бошқа томонга бурсак, ёшларимиз энергияларини илмга, ҳоббига, изланишга, ҳақ-ҳуқуқини танишга, сиёсатга қизиқишга, жамиятни тўлақонли аъзоси бўлишга сарфлашар, балким. БИЗ ЎЗГАРСАК ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИ. ДАВЛАТ ЎЗГАРАДИ, ҲУКУМАТ ЎЗГАРАДИ!!!

Bahodir Iskandarov, фейсбукдан олинди.
5.8K views03:52
Ochish/sharhlash
2023-04-24 15:56:12
Қозоғистон Хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов 18 йилга қамалди

У давлатга хиёнатда ва ҳукуматни куч билан эгаллаб олишга уринишда айбланаётганди.

Айрим манбалар Масимов хасталиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлигини айтганди.

Енгилроқ жазо муаллифи сифатида Тўқаев номи келтирилганди. Демак, Тўқаевга қай юртлардан бошқача садо келган бўлишиям мумкин. Ёки, вақт ўтиб, уй қамоғига равона қилишар.

Сиёсат мураккаб ўйинлардан иборат.
3.3K views12:56
Ochish/sharhlash
2023-04-24 15:08:59
Қозоғистонликлар учун асосий солиштирадиган давлат — бу Ўзбекистон.))
3.5K views12:08
Ochish/sharhlash
2023-04-24 12:45:57
Ўзбекистонда:

- Дада, мениям балиқ овига олиб чиқинг!?
- Уйда ўтир. Ундан кўра, овқат пиширишни, тикиш-бичишни ўрганиб тур. Эртага эрга тегсанг....
3.9K viewsedited  09:45
Ochish/sharhlash