Get Mystery Box with random crypto!

ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА ЭМАС, ЎЗИНГА НАСИБ ҚИЛСИН!!! • Бугун би | Ўйлашимча?

ТОПГАНИНГ ТЎЙЛАРИНГА ЭМАС, ЎЗИНГА НАСИБ ҚИЛСИН!!!

• Бугун бир Япон ўртоғим уйланди. Тўйига таклиф қилди. Камина ҳам бориб, қатнашиб келдим. Шу пайтгача кўпгина Япон тўйларида қатнашганим учун, кўрганларим ва кузатганларимни сизларга ҳам улашгим келди.

Япониялик Сузукининг ихчамгина тўйини кўриб, ўзимизнинг Тешавойнинг мусофирчиликда йиллаб ишлаб келиб «Гумбура-қасир» қилиб берган тўйи кўз олдимда айланаверди-айланаверди.

• Ҳуллас, сизларга Япон тўйлари ҳақида қисқача ёритиб бераман. Япон тўйларининг сценарийси деярли бир хил. Кичкинагина , шинамгина ресторанда бўлиб ўтади. Тўйга 10 кишидан 50 кишигача меҳмон таклиф қилишади. Тўйга таклиф қилнганлар ўша ресторанни олдидаги "Реcепшн"га ( Қабулхона) боришади. Исм фамилясини айтиб, «Тўяна» сини беришади. Японларда тўяна нархи одатий 300$ атрофида. Жамиятни қоғозда ёзилмаган қоидаси 300$. Ундан кам бериш уят ҳисобланади. Одатда келин-куёвни ота-оналари, ака-укалари 300$ дан кўпроқ 600-1000$ атрофида беришади.

•Манга ёққан томонларининг биттаси келин-куёвнинг қариндоши ёки дўсти бошловчилик қилиб беради. Фалон пулга бошловчи, қўшиқчи, ўйинчи отарчи гаплашишмайди. Битта бошловчи 30-40 та энг яқинлар, келин-куёв билан тўй ўтади кетади.

• Ана энди бугунги постимиз қаҳрамони Сузукининг тўй харажатлари ҳақида гаплашамиз. Авваламбор, Сузуки ҳашакалла шошилиб, қўлидан бир иш келмасдан уйланиб олмади. Ўқиди, ишга кирди, ўзини эплай олишга кўзи етгандан кейин уйланди. Ўзига маъқул келган жуфтни топди. Маҳсус белгиланган жойга бориб никоҳдан ўтишди. Тўй куни белгиланди. Тўйга 50 кишини чақиришди. Рестораннинг бир кишига 100$ атрофида тўланадиган овқатлар менюсини танлашди. 50 киши учун жами 5000$ бўлди. Ҳар бир кишига эсдалик учун 10 $ дан совға олишди. Жами 5500$ бўлди. Қолган ҳаражатлар кийимлар, зал учун тўлов ва бошқа майда чуйдаларига яна 4500$ кетсин дейлик. Шунда бутун бошли тўйга 10000$ кетди. ЭНДИ ЭНГ ҚИЗИҚ ЖОЙИГА КEЛАМИЗ ЁШЛАР 10 000 $ САРФЛАБ ТЎЙ ҚИЛИШДИ ВА ҲАР БИР КEЛГАН МEҲМОН 300$ ДАН ТЎЯНА БEРГАНЛИГИ УЧУН 5000$ ДОЛЛАР ФОЙДА БИЛАН ЧИҚИШДИ.

• Ана энди, ошиб қолган пулга ёш келин куёв ( Kekkon ryouko) тўй саёҳатига кетишади. Чет эл саёҳатига ёки энг камида Япониянинг ичида бошқа шахарларга саёҳат қилиб келишади. Ана сизга Японларнинг оддийгина тўйи.

• Ўзимизни Тешавойчи 5-6 йиллаб четда ишлаб пул йиғиб, қарз олиб, данғиллама тўй қиламан деб умри ҳазон бўлиб кетди. Тўйдан кейин ҳам йиллаб қарз тўлади. Қарздан қутулишига, яна тўй чиқиб қолди. Ўғилларига суннат тўй қилиш керак...

• Ҳулоса ўрнида, қай гўрлардан чиқиб келган «Паразит» урф одатларни йиғиштирсак, ёш оилаларга ихчам тўй қилиб ошган пулни ўзларига инвестиция қилсак, қизни ҳам йигитни ҳам ўзини эплаб, оилага тайёр бўлганда турмуш қилдирсак, ким ўзарга тўй қилишни бас қилсак, олий мақсадни «Тўй, Уй, Машина» дан бошқа томонга бурсак, ёшларимиз энергияларини илмга, ҳоббига, изланишга, ҳақ-ҳуқуқини танишга, сиёсатга қизиқишга, жамиятни тўлақонли аъзоси бўлишга сарфлашар, балким. БИЗ ЎЗГАРСАК ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИ. ДАВЛАТ ЎЗГАРАДИ, ҲУКУМАТ ЎЗГАРАДИ!!!

Bahodir Iskandarov, фейсбукдан олинди.