Get Mystery Box with random crypto!

Ҳуқуқшунос, Юрист, Салаев Махмуджон Нариманович.

Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yuristga_murojaat — Ҳуқуқшунос, Юрист, Салаев Махмуджон Нариманович. Ҳ
Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yuristga_murojaat — Ҳуқуқшунос, Юрист, Салаев Махмуджон Нариманович.
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 456
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ҳуқуқ ва қонун доирасида саволингизга жавоб олишингиз мумкин.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-26 21:32:40


Бундай аёлларни она деб айтиш мумкунми фикрингизни қаментаряда ёзиб қолдиринг,




https://t.me/Huquqshunos_Yuristga_Murojaat
1.2K views| 𝕐𝕠𝕤𝕙 𝕕𝕒𝕤𝕥𝕦𝕣𝕔𝕙𝕚 |, edited  18:32
Ochish/sharhlash
2022-12-26 21:06:18   #Савол

Ассалому алайкум Салаев Махмуджон Нариманович, ишлар билан чарчаманг, сизга саволим қуйидагича, ИИБ ЙҲХБ ходимлари, мени авто тараспорт воситамни жаримангиз бор деб, жарима майдонига олиб бориб қамаб қўйишга ҳақлими? Мен бундан йигирма беш кун олдин йўл харакати қойдасини бузганим учун жаримага тортилган эдим, мен ушбу жаримани имкониятим бўлмагани учун шу кунга қадар тўламаган эдим.

Жавоб.

Волейкум ассалом  ИИБ ЙҲХБ ходимлари, сизни тўхтатиб текширган пайти, агар сиз жаримага тушганингизга 60 кун бўлмаган бўлса, шунингдек 60 кундан ошган бўлса ҳам қўлида ваколатли органнинг ёзма кўрсатмаси бўлмаса сизни автотранспорт воситангизни жарима майдонига олиб киришга хақи йўқ.

Асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 291-моддаси

Ҳақ эвазига юридик маслаҳат олиш учун, тел: +99862-226-99-00

Бошқа қўшимча маълумотлар:

https://myurls.co/yuridikmaslahat24

Қаналимизга обуна бўлишни унутманг:
@HuquqshunosYuristgaMurojaat

Саволга жавоб берди Ҳуқуқшунос: Салаев Махмуджон Нариманович.

Ушбу маълумотни мақсимал даражада  бошқаларга ва хайдовчиларга тарқатиб қўйишни унитманг
830 views| 𝕐𝕠𝕤𝕙 𝕕𝕒𝕤𝕥𝕦𝕣𝕔𝕙𝕚 |, 18:06
Ochish/sharhlash
2022-12-22 20:25:50 БОЛАНИ ЎЗИМ БИЛАН ОЛИБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, мен 2010 йил собиқ турмуш ўртоғим билан қонуний никоҳдан ўтиб 2016 йилгача бирга яшадик. Турмуш қурганимиздан буён доимий ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб турардик. бир неча маротаба отасиникига ойлаб кетиб қоларди. икки нафар вояга етмаган қиз фарзандимиз бор. 2016-йилда уйимизда газ баллонидан чиққан ёнғин сабабли онам иккаласи куйиб тан жароҳати олишди. аёлим кўпроқ куйди ва касалхонада қарийиб бир ой давомида даволаниб чиқди. барча дори дармон ва қўлимдан келганча ғамхўрлик қилиб келдим. 2016-йил декабр ойида менинг уйимга қайтди. 3 ой бирга яшади яна арзимас баҳоналар билан жанжал чиқара бошлади мақсади шаҳарга кетиб яшаш эди. аммо уйимда барча шароитлар мавжуд эди. 2017-йил март ойида жанжал қилиб иккала болани ташлаб онасиникига кетиб қолди. болани юриш туриши тарбияси ва соғлиги билан бирор марта қизиқмади. Мен ва онам 3 йил давомида қараб келаяпмиз. Ҳозир бошқа аёл билан қонуний турмуш қурганман. Ҳозирги аёлимни ўз онасидан кам кўришмайди. болаларим "аям билан яшамаймиз бормаймиз" деб жанжал қилиб йиғлайди. Лекин шунда ҳам онам ўз онасини таниб ўссин деб кўрсатиб келади. Касал бўлганда касалхонага ётганда ҳам бирор марта кўргани келмаган. Ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Ногирон онаси ва отаси билан яшайди. Улар иккаласи ҳам нафақада. ўз ота онаси билан ҳам доимий куракда турмайдиган сўзлар билан жанжаллашиб туришади мен бу оилада фарзандларим одатий тарбия олиб ўсишидан хавотирдаман ва ишончсизлигим туфайли уларни онасига беришни истамайман. Лекин онаси билан кўришиб туришига қарши эмасман.  уларни ўзаро оилавий жанжалларини ҳам телефонга ёзиб олганман. Болани соглиги ёки бока томонлама хабар олмаганлиги тугрисида махалла, шифохона хамда махалла маслахатчисидан маълумотномалар олиб судга такдим килдим. Мана шуларни инобатга олиб суд болаларни менда колдирадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Бунда вояга етмаганнинг
қайси яшаш манзилида рўйхатдан ўтказилиши эмас, балки бола ота-онанинг қайси бири билан доимий бирга яшаши асосийдир.
Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар  манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда  ҳал этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил, 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси  билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан  қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди  тушунтиришларига кўра, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар  ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун  
қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси
Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ  ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган  болаларнинг  манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув  
қарори чиқариши лозим.

Болани олиб бериш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар
қуйидагиларни эътиборга олишлари керак:

– боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;

– ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;

– болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;

– ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;

– ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;

– болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (отаонасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи
ва бошқалар).
Ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани олиб бериш учун асос бўла олмайди. 
Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.
Низони ҳал қилишда кўп ҳолат боланинг ёшига боғлиқдир. Кичик ёшдаги болалар кўпинча она тарбиясига муҳтож, ўсмирга эса отанинг  обрўси кўпроқ керак бўлади.
1.1K views| 𝕐𝕠𝕤𝕙 𝕕𝕒𝕤𝕥𝕦𝕣𝕔𝕙𝕚 |, 17:25
Ochish/sharhlash
2022-12-21 18:12:01 Қарз шартномаси бўлмаса берилган пулни ундириш мумкинми?

— Қарз эвазига уни қайтариш шарти билан пул олингани ҳақида ёзилган тилхат ёки бошқа ёзма ҳужжатнинг (масалан, тушунтириш хатлари) мавжудлиги фуқаролар ўртасида қарз шартномасининг тузилганлигидан далолат беради. Бундай ёзма далилнинг йўқлиги, гувоҳларнинг оғзаки кўрсатмалари билан қарз олди-берди муносабати ҳақиқатда ҳам бўлганлигини тасдиқлашга асос бўлмайди. Агар фуқаро сиздан қарз эвазига пул олганлигини тасдиқловчи ёзма ҳужжат мавжуд бўлса, бундай ҳолатда сиз унинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

Ҳақ эвазига юридик маслаҳат олиш учун
тел: +99862-226-99-00

Бошқа қўшимча маълумотлар:

https://myurls.co/yuridikmaslahat24

Қаналимизга обуна бўлишни унутманг:
@HuquqshunosYuristgaMurojaat

Саволга жавоб берди Ҳуқуқшунос: Салаев Махмуджон Нариманович.

Ушбу маълумотни мақсимал даражада бошқаларга тарқатиб қўйишни унитманг
1.1K views| 𝕐𝕠𝕤𝕙 𝕕𝕒𝕤𝕥𝕦𝕣𝕔𝕙𝕚 |, 15:12
Ochish/sharhlash
2022-12-21 10:28:22 МАКТАБДА ЎҚИТУВЧИЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИ КАЛТАКЛАШИ ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ - Халқ таълими вазирлиги

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари"га (Халқ таълими вазирининг 2022 йил, 28 июлдаги 246-сон буйруғи) кўра, ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва руҳий тазйиқ ўтказишлари тақиқланади.

Шу ўринда Вазирлик томонидан ота-оналардан ўқитувчи шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари ва дарс жараёнларига аралашиб, педагогларни ҳақорат қилмасликлари сўралди.

Шу ўринда билиб олинг, ўқувчиларга дарс жараёнида телефондан фойдаланишлари қатъиян тақиқланади.

Агар огоҳлантиришга қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этса синф ва муассаса раҳбарияти телефонни олиб қўйиб, ўқувчининг ота-онасини огоҳлантирилади. Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онасини Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокамалардан сўнг ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.

Шундай ҳолатлар ўқув йили давомида такрорланадиган бўлса ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига қўйилади. 

Ҳурматли устозлар ва ота-оналар, ушбу ҳаволада келтирилган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари билан ҳар бирингиз танишиб чиққан ҳолда унга риоя этишингизни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз "Ўзбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 47-моддасидга кўра, ота-оналар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.me/Huquqshunos_Yuristga_Murojaat
907 viewsМахмуджон Салаев Нариманович, 07:28
Ochish/sharhlash
2022-12-21 08:18:50
Ассалому алайкум. Ман 2017-йил январь ойида 2 га бўлиб бир танишимга жами 7.000$ АКШ доллирт қарз бергандим. Узиш муддати 10 ойга келишган эдик. Ксерекопиядан чикарилган узининг паспортининг орқасига шу нарсани ёзма ёзиб берган. Шу пайтгача атиги 400$ АҚШ доллирини берди. Хозир узини айтиши буйича Россияга қарзини узиш учун кетганмиш. Мен шу хат билан кимга мурожаат килиб қарзимни ундирсам булади?

ЖАВОБ:
Фуқаролик кодексининг 733-моддасига асосан:

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса (ЕКОИҲ), оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Мазкур кодекснинг 735-моддасига асосан Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.

Эслатиб ўтамиз. Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан фоизлар тўланиши керак. (ФК 736-модда)

Этибор беринг! Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.

“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Олий суд пленум қарорининг 13-бандига асосан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда фоизлар ҳисобланиши лозим.
════════════════
Демак,  юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз қарзни ундириш бўйича фуқаролик судига мурожаат қилишингиз лозим. фуқаролик просессуал кодексининг 33-моддасига асосан аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.

Ҳақ эвазига юридик маслаҳат олиш учун
тел: +99862-226-99-00

Бошқа қўшимча маълумотлар:

https://myurls.co/yuridikmaslahat24

Қаналимизга обуна бўлишни унутманг:
@HuquqshunosYuristgaMurojaat

Саволга жавоб берди Ҳуқуқшунос: Салаев Махмуджон Нариманович.

Ушбу маълумотни мақсимал даражада бошқаларга тарқатиб қўйишни унитманг
810 views| 𝕐𝕠𝕤𝕙 𝕕𝕒𝕤𝕥𝕦𝕣𝕔𝕙𝕚 |, 05:18
Ochish/sharhlash
2022-12-19 22:07:06 Аёлнинг ҳомиладорлик даврида эр судга ажрашиш учун ариза бериши мумкинми ?

Савол;
Мен ҳомиладорман. Оиламда нотинчлик ва турмуш ўртоғим келишмовчиликлар сабабли мен билан ажрашмоқчи бўлмоқда. Мен ажралишга қаршиман. Мени розилигимсиз турмуш ўртоғим судга ариза бериши мумкинми ?

Жавоб;
Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотиннинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган. Демак турмуш ўртоғингиз кўрсатилган муддат ичида суддан ажралишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Ҳақ эвазига юридик маслаҳат олиш учун
тел: +99862-226-99-00

Бошқа қўшимча маълумотлар:

https://myurls.co/yuridikmaslahat24

Қаналимизга обуна бўлишни унутманг:
@HuquqshunosYuristgaMurojaat

Саволга жавоб берди Ҳуқуқшунос: Салаев Махмуджон Нариманович.

Ушбу маълумотни мақсимал даражада бошқаларга тарқатиб қўйишни унитманг
887 views| 𝕐𝕠𝕤𝕙 𝕕𝕒𝕤𝕥𝕦𝕣𝕔𝕙𝕚 |, 19:07
Ochish/sharhlash
2022-12-19 07:21:20
Ассалому алайкум!
Қадрли, қадри баланд яқинларим бугунги кунингиз, солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсин, кунингиз хайирли ва баракатли ўтсин!

@Huquqshunos_Yuristga_Murojaat
854 viewsМахмуджон Салаев Нариманович, edited  04:21
Ochish/sharhlash
2022-12-18 23:32:15 БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.

Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.

Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун оила аъзоларидан бири Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиб улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Ҳақ эвазига юридик маслаҳат олиш учун
тел: +99862-226-99-00

Бошқа қўшимча маълумотлар:

https://myurls.co/yuridikmaslahat24

Қаналимизга обуна бўлишни унутманг:
@Huquqshunos_Yuristga_Murojaat

Саволга жавоб берди Ҳуқуқшунос: Салаев Махмуджон Нариманович.

Ушбу маълумотни мақсимал даражада бошқаларга тарқатиб қўйишни унитманг
786 viewsМахмуджон Салаев Нариманович, edited  20:32
Ochish/sharhlash
2022-12-18 18:48:56 Aliment majburiyatining qonuniy tartiblari haqida — A.Obidov (brifing)


716 viewsМахмуджон Салаев Нариманович, 15:48
Ochish/sharhlash