Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАНИ ЎЗИМ БИЛАН ОЛИБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИМИ? Ассалому алайкум. Са | Ҳуқуқшунос, Юрист, Салаев Махмуджон Нариманович.

БОЛАНИ ЎЗИМ БИЛАН ОЛИБ ҚОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, мен 2010 йил собиқ турмуш ўртоғим билан қонуний никоҳдан ўтиб 2016 йилгача бирга яшадик. Турмуш қурганимиздан буён доимий ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб турардик. бир неча маротаба отасиникига ойлаб кетиб қоларди. икки нафар вояга етмаган қиз фарзандимиз бор. 2016-йилда уйимизда газ баллонидан чиққан ёнғин сабабли онам иккаласи куйиб тан жароҳати олишди. аёлим кўпроқ куйди ва касалхонада қарийиб бир ой давомида даволаниб чиқди. барча дори дармон ва қўлимдан келганча ғамхўрлик қилиб келдим. 2016-йил декабр ойида менинг уйимга қайтди. 3 ой бирга яшади яна арзимас баҳоналар билан жанжал чиқара бошлади мақсади шаҳарга кетиб яшаш эди. аммо уйимда барча шароитлар мавжуд эди. 2017-йил март ойида жанжал қилиб иккала болани ташлаб онасиникига кетиб қолди. болани юриш туриши тарбияси ва соғлиги билан бирор марта қизиқмади. Мен ва онам 3 йил давомида қараб келаяпмиз. Ҳозир бошқа аёл билан қонуний турмуш қурганман. Ҳозирги аёлимни ўз онасидан кам кўришмайди. болаларим "аям билан яшамаймиз бормаймиз" деб жанжал қилиб йиғлайди. Лекин шунда ҳам онам ўз онасини таниб ўссин деб кўрсатиб келади. Касал бўлганда касалхонага ётганда ҳам бирор марта кўргани келмаган. Ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Ногирон онаси ва отаси билан яшайди. Улар иккаласи ҳам нафақада. ўз ота онаси билан ҳам доимий куракда турмайдиган сўзлар билан жанжаллашиб туришади мен бу оилада фарзандларим одатий тарбия олиб ўсишидан хавотирдаман ва ишончсизлигим туфайли уларни онасига беришни истамайман. Лекин онаси билан кўришиб туришига қарши эмасман.  уларни ўзаро оилавий жанжалларини ҳам телефонга ёзиб олганман. Болани соглиги ёки бока томонлама хабар олмаганлиги тугрисида махалла, шифохона хамда махалла маслахатчисидан маълумотномалар олиб судга такдим килдим. Мана шуларни инобатга олиб суд болаларни менда колдирадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Бунда вояга етмаганнинг
қайси яшаш манзилида рўйхатдан ўтказилиши эмас, балки бола ота-онанинг қайси бири билан доимий бирга яшаши асосийдир.
Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар  манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда  ҳал этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил, 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси  билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан  қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди  тушунтиришларига кўра, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар  ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун  
қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси
Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ  ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган  болаларнинг  манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув  
қарори чиқариши лозим.

Болани олиб бериш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар
қуйидагиларни эътиборга олишлари керак:

– боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;

– ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;

– болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;

– ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;

– ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;

– болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (отаонасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи
ва бошқалар).
Ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани олиб бериш учун асос бўла олмайди. 
Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.
Низони ҳал қилишда кўп ҳолат боланинг ёшига боғлиқдир. Кичик ёшдаги болалар кўпинча она тарбиясига муҳтож, ўсмирга эса отанинг  обрўси кўпроқ керак бўлади.