Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 218.46K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 387

2021-06-23 16:49:18 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (390-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан:

барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.

Қарор билан мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.

Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.

Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

Низомга кўра, Адлия вазирлиги:

ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.

Эслатиб ўтамиз, “E-qaror” электрон тизими дастлаб Ҳукумат қарори билан 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилиши, шунингдек 2021 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган эди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
38.9K views13:49
Ochish/sharhlash
2021-06-23 14:37:27
#Лойиҳа

Коррупцияга қарши муросасиз кураш бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган шахсларга қуйидагиларнинг тақиқланиши таклиф этилмоқда:

давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;

сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;

давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;

уларнинг тадбиркорлиги давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.

Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага жойлаштирилган мазкур Фармон лойиҳасининг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.1K views11:37
Ochish/sharhlash
2021-06-23 13:31:13
#Лойиҳа

Давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулки мажбурий декларация қилиш таклиф қилинмоқда

Мазкур Фармон лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага жойлаштирилган бўлиб, лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Лойиҳа билан батафсил танишиш: http://cc.uz/167jj

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.6K views10:31
Ochish/sharhlash
2021-06-23 13:12:32
#Биласизми

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
47.0K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-06-23 10:57:03 #Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Лойиҳаларда:
“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш;
2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш ва бошқа шу каби коррупцияга қарши кескин чораларни қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/d/46830

https://regulation.gov.uz/uz/d/46843

Мазкур лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.4K viewsedited  07:57
Ochish/sharhlash
2021-06-23 10:06:51
#2021_йил_1_июлдан

Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.3K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-06-23 07:55:18
#Биласизми

2021/2022 ўқув йилидан академик таътил беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;

талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;

академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.2K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-06-22 17:30:06
#Биласизми

Тошкент давлат юридик университетида Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.1K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-06-22 14:43:11 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (387-сон, 21.06.2021 й.) билан Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ, мазкур низом гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини ҳам белгилайди.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак хужайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.

Шунингдек, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар низомга киритилди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
3.3K views11:43
Ochish/sharhlash
2021-06-22 12:50:14 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

“Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (қарз олувчилар) кредит олиш учун “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

Банк ариза келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан кредит олиш бўйича энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

Шунга кўра, банк томонидан сертификат олган:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда;
микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.

Микрокредитлар:

илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.

Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Қарз олувчи – ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этиб борилади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
27.2K views09:50
Ochish/sharhlash