Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.31K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 385

2021-06-23 10:57:03 #Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Лойиҳаларда:
“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш;
2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш;
даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш ва бошқа шу каби коррупцияга қарши кескин чораларни қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/d/46830

https://regulation.gov.uz/uz/d/46843

Мазкур лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.4K viewsedited  07:57
Ochish/sharhlash
2021-06-23 10:06:51
#2021_йил_1_июлдан

Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.3K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-06-23 07:55:18
#Биласизми

2021/2022 ўқув йилидан академик таътил беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;

талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;

академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.2K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-06-22 17:30:06
#Биласизми

Тошкент давлат юридик университетида Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.1K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-06-22 14:43:11 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (387-сон, 21.06.2021 й.) билан Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ, мазкур низом гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини ҳам белгилайди.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак хужайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.

Шунингдек, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар низомга киритилди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
3.3K views11:43
Ochish/sharhlash
2021-06-22 12:50:14 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

“Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (қарз олувчилар) кредит олиш учун “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

Банк ариза келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан кредит олиш бўйича энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

Шунга кўра, банк томонидан сертификат олган:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда;
микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.

Микрокредитлар:

илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.

Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Қарз олувчи – ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этиб борилади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
27.2K views09:50
Ochish/sharhlash
2021-06-22 09:32:12 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маданий мерос агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5150, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Қарорга кўра:

соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари Агентлик билан келишилиши мажбурий ҳисобланади;

моддий маданий мерос объектига етказилаётган зарар ҳақидаги ҳолат бўйича хабардор бўлган пайтдан бошлаб давлат назоратининг дастлабки натижалари 24 соат ичида Агентлик расмий сайти орқали жамоатчиликка маълум қилинади;

асрашга доир ишларни режалаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларини илмий-техник тадқиқ этиш учун ҳар бир объектнинг ўзига хослиги ва ҳолатидан келиб чиқиб, Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари тузилади;

Агентликка туризм ва спорт вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

2023 йил 1 январдан:

● моддий маданий мерос объектлари ва музейлар соҳасидаги давлат хизматларининг айримлари электрон шаклда кўрсатилади;
● давлат хизматлари учун тўловларни электрон шаклда амалга ошириш орқали квитанция талаб қилиш бекор қилинади;
● Агентлик масъул ходимлари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилган мутахассислар, экспертлар томонидан тегишли кўчмас мулк ва кўчар ашёлар шахсан экспертизадан ўтказилади;
● экспертиза ўтказиладиган манзил, вақт ва маълумот учун телефон рақамлари ҳамда давлат хизмати кўрсатиш натижаси ҳақида СМС юбориш орқали аризачи хабардор қилинади;
● давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилади.

2022 йил 1 январдан намойиш объектлари рўйхатига киритилган намойиш объектларида чипталар савдосини тегишли ягона электрон тизимга интеграция қилмаган ҳолда амалга ошириш назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш деб баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ–6199-сон фармони билан ташкил қилинган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.1K views06:32
Ochish/sharhlash
2021-06-22 07:50:29 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 15 та кичик саноат зонаси ташкил қилинади

“Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5155-сон, 21.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари (15 та) ташкил қилинади.

Кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонлари мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

Кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

Қуйидаги харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади:

2021–2024 йилларда йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналарнинг хомашё (ТИФ ТН бўйича 4410 ва 4411 кодлари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи миқдорида;
2024 йил 1 январгача мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган экспорт қилувчи корхоналарга мебель маҳсулотларини барча давлатларга, шу жумладан қўшни давлатларга экспорт қилишда автомобиль ва темир йўл ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 5 фоизидан, темир йўл транспортида 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида.

2023 йил 1 январга қадар мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган айрим хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, 2022 йилдан ҳар йили май ойида Мебель халқаро савдо кўргазмаси (“Uzbek International Furniture Fair”) ўтказилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.2K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-06-21 17:02:01 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади

“Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5151-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 1968–1997 йилларда Ўзбекистонда ўтказиб келинган “Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали” “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланиб, 2021 йилдан ҳар йили сентябрь–октябрь ойларида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Шунга кўра, “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилда 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида ўтказилади.

Ғояси ва мазмуни Кинофестиваль шиорига мос, жаҳон кинематографияси ривожида салмоқли ўринга эга фильмларнинг ижодкорлари диплом, рамзий ҳайкалча ва ҳар бири 20 минг АҚШ долларидан иборат бешта пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, Осиё қитъаси ва қадимий Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари фестивали ғолиблари диплом ва қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун – 15 минг АҚШ доллари;
2-ўрин учун – 10 минг АҚШ доллари;
3-ўрин учун – 7 минг АҚШ доллари.

Қарор билан Алишер Навоий номидаги кино саройи Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази бошқарувига берилиб, унинг негизида “Киночилар уйи” ташкил қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.8K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-06-21 15:28:53
#Биласизми

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.1K views12:28
Ochish/sharhlash