Get Mystery Box with random crypto!

Қонунчиликдаги_янгиликлар

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot2021 — Қонунчиликдаги_янгиликлар Қ
Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot2021 — Қонунчиликдаги_янгиликлар
Kanal manzili: @huquqiyaxborot2021
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 318
Kanalning ta’rifi

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-10-27 09:38:33 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (656-сон, 25.10.2021 й.) билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар вилоят ҳокимликлари томонидан бозордаги кўп квартирали уйлардан ажратилади.

Бунда ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни муассасада бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида “онлайн-навбат”га киритиб боради.

Болаларга 18 ёшга тўлган йилда:

кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали;
вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш ҳуқуқисиз берилади.

Низомга кўра, уй-жойлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилиб, яшаш учун барча зарур шароитларга эга ҳолда топширилади.

Уй жой билан таъминланиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.

Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги ордер беради ва ушбу ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.

Ордерлар “онлайн-навбат” ахборот тизимидаги қатъий кетма-кетлик асосида берилади.

Уй-жой ордер берилган кундан 10 кундан кечикмай нотариал расмийлаштирилади.

Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 январдан:

● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади;

● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш “Васийлик ва ҳомилик” электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан “Ижтимоий иш” бакалавриат таълим йўналишида “Васийлик” ва “Ҳомийлик” соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
414 views. ., 06:38
Ochish/sharhlash
2021-10-26 09:14:47 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–725-сон, 25.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
337 views. ., 06:14
Ochish/sharhlash
2021-10-26 07:29:32 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча киритилди (ЎРҚ–724-сон, 25.10.2021 й.)

Киритилган кўшимчага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.

Президент белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Президент томонидан белгиланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот ўрнида:

Штандарт – махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

Президент белгиси – Президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
273 views. ., 04:29
Ochish/sharhlash
2021-10-25 15:22:06 Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
250 views. ., 12:22
Ochish/sharhlash
2021-10-25 09:37:57 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суғуртанинг барча турлари электрон амалга оширилади

“Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5265-сон, 23.10.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади.

2023 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистонда суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.

2022 йил 1 июнгача транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

2022 йил 1 июлдан инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
253 views. ., 06:37
Ochish/sharhlash
2021-10-25 07:17:58 #Адлия_табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Сизларни, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий қутлаймиз.

Ички ишлар идораларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашдаги фидокорона ва машаққатли хизматлари юксак эътирофга лойиқ.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
241 views. ., 04:17
Ochish/sharhlash
2021-10-22 08:41:52 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–723-сон, 21.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.

Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас. Илгари қасддан ҳар қандай жиноятни содир этганлар фарзандликка олувчи бўлиши тақиқланган.

Шунингдек, Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
365 views. ., 05:41
Ochish/sharhlash
2021-10-21 08:57:52 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим маҳсулотларга импорт божи қўлланилмайди

"Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–5262-сон, 20.10.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади:

сунъий мўйна;
зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
шиша иплар;
шиша толали матолар ва бошқалар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
275 views. ., 05:57
Ochish/sharhlash
2021-10-18 18:39:06 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6324-сон, 18.10.2021 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:

ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
316 views. ., 15:39
Ochish/sharhlash
2021-10-18 10:01:18 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–5261-сон, 16.10.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди.

Мазкур Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида фаолият юритади.

Институт миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар Консерваториядан Институтга ўтказилади:

Бакалавриат таълим йўналишлари:
Профессионал таълим: вокал санъати (эстрада хонандалиги);
Профессионал таълим: чолғу ижрочилиги (эстрада чолғулари);
Дирижёрлик: эстрада оркестри дирижёрлиги;
Вокал санъати: эстрада хонандалиги;
Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари;
Техноген санъат: мусиқий овоз режиссёрлиги.

Магистратура мутахассисликлари:
Вокал санъати: эстрада хонандалиги;
Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари.

Шунингдек, Институтда 2022/2023 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар янги очилади:

Бакалавриат таълим йўналишлари:
Бастакорлик санъати;
Санъатшунослик: мусиқашунослик.

Магистратура мутахассисликлари:
Овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги;
Мусиқа санъати.

Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
264 views. ., 07:01
Ochish/sharhlash