Get Mystery Box with random crypto!

Қонунчиликдаги_янгиликлар

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot2021 — Қонунчиликдаги_янгиликлар Қ
Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot2021 — Қонунчиликдаги_янгиликлар
Kanal manzili: @huquqiyaxborot2021
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 318
Kanalning ta’rifi

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-12-01 07:57:29 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилар қулоқчин орқали телефондан фойдаланиши мумкин

"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–734-сон, 30.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
363 views. ., 04:57
Ochish/sharhlash
2021-11-19 09:05:23 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди

“Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 18.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилди.

Телеканал Тошкент вилоятида ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқади жамоатчилик назоратини ўрнатади.

МТРК ва “Nurafshon TV”ни технологик жиҳозлаш учун олиб кириладиган мультимедиа, радиотелевизион ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинди.

“Yoshlar”, “Navo” ва “Kinoteatr” телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатади.

“Ўзбекистон” телерадиоканалида “Қишлоқ хўжалиги” таҳририяти ташкил этилади.

Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
445 views. ., 06:05
Ochish/sharhlash
2021-11-19 08:01:52 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
341 views. ., 05:01
Ochish/sharhlash
2021-11-18 07:25:44 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
322 views. ., 04:25
Ochish/sharhlash
2021-11-12 08:05:05 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–6-сон, 11.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади.

Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.

Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

Қарор билан Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
401 views. ., 05:05
Ochish/sharhlash
2021-11-09 07:34:39 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари ташкил этилади

“Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5282-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2021–2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ қуйидаги спорт мусобақалари ҳар йили ўтказилади:

юриш ва югуриш бўйича – “Tashkent Marathon”, “Samarkand Half Marathon” ва “Zaamin Ultra” халқаро марафонлари, “Sky Camp Bostanliq” триатлон ва йога марафонлари, “Барча рекордлар бизники!” (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларга югуриш бўйича “Янги рекордлар сари!”;

мини-футбол бўйича – “Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” (оилавий жамоалар ўртасида) “Раҳбар кубоги” (давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида);

бадминтон бўйича – “Баҳор маликалари”, “Бадминтон лигаси” (умумий ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида), “Раҳбар кубоги” (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида) ва “Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!” (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);

стритбол ва “Workоut” бўйича – “Рекорддан – янги рекордга!” ва “Гиёҳванд моддаларга қарши!” (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), “Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!” (маҳалла жамоалари ўртасида), “Қишлоғинг учун ғалаба қозон!” (қишлоқ жамоалари ўртасида), “Соғлом танда – соғлом фикр!” (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида).

Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари ташкил этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
375 views. ., 04:34
Ochish/sharhlash
2021-11-08 14:58:35 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

“Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5279-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.

2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан):

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари контингенти фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно);

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан мазкур коллежларнинг тегишли паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;

таълим жараёни умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичларида амалга оширилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қабул квоталари эркаклар ва аёллар учун 2024/2025 ўқув йилидан тенг равишда белгиланади (2022/2023 ўқув йилида аёллар улуши 30 фоиз, 2023/2024 ўқув йилида – 40 фоиз, 2024/2025 ўқув йилида – 50 фоизни ташкил қилади);

ўқувчиларни текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади.

Қарор билан шунингдек, Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат ОТМ шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти ташкил қилинади.

Институтга фақат олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

2022 йил 1 августдан ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформаси орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
300 views. ., 11:58
Ochish/sharhlash
2021-11-08 07:44:24 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган фуқаролар суҳбат асосида ОТМларга ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (675-сон, 04.11.2021 й.) билан Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

Тегишли тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

Натижаларга кўра 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Тавсияномалар фақатгина берилган ўқув йили учун амал қилади.

Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
538 views. ., 04:44
Ochish/sharhlash
2021-10-30 10:47:40 #Адлия_хабари

2023/2024 ўқув йилидан ТДЮУга ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади

Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Булар:

1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;
2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари.

ТДЮУга ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Мазкур таклифнинг жорий этилиши бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилади, хусусан:

● мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
● мактабларда сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
● ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
● ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.

Маълумот учун: бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу дарсликлар асосида тузилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot2021
408 views. ., 07:47
Ochish/sharhlash
2021-10-29 07:57:53 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–5269-сон, 28.10.2021 й.) билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Институтда қуйидагилар бўйича замонавий билимларга эга кадрлар тайёрланади:

тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш;
экспортбоп ва даромадбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни ҳамда рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш.

Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишларида кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда, талабалар учун ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

2022 йил якунигача Институтда талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида лойиҳаларнинг стартапларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи IT-инкубатор илмий инновацион маркази ташкил этилади.

Институтга тегишли ер майдонларида анор, хурмо, лимон, қора олхўри, узум ва бошқа мева-сабзавотларнинг юқори ҳосилли, йилига 2-3 маротаба ҳосил олишга имкон берадиган навларини яратиш бўйича кўргазмали дала майдонлари барпо этилади.

Қарорга кўра, Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кечки (сменали) ҳамда 2022 йилдан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабулни ташкил этиш назарда тутилган.

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Институт дипломи берилади.

Институт фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
1.0K views. ., 04:57
Ochish/sharhlash