Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_хабари Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши м | Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

адлия бошқармалари ва бўлимлари;
юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
ФҲДЁ органлари;
давлат хизматлари марказлари;
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
Интеллектуал мулк маркази;
давлат нотариал идоралари ва архивлари;
Юристлар малакасини ошириш маркази;
Тошкент давлат юридик университети;
Юридик техникумлар;
ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot