Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан яра | Huquqiy axborot

#Биласизми

Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

туҳмат;
ҳақорат қилиш;
фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;
фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;
шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
енгил тан жароҳати етказиш;
мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;
экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;
майда безорилик;
ўзбошимчалик.

Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot