Get Mystery Box with random crypto!

Артель сервис маркази хизматидан қаерга шикоят қилиш мумкин? | ⚖️ Право.Uz ⚖️ | All about law

Артель сервис маркази хизматидан қаерга шикоят қилиш мумкин?

Савол: Тасвири кўрсатмай қолгани сабабли Артель сервис марказига телевизорни таъмирлашга топширдим. Тузатиб беришди (470 минг сўм тўланди). Бир ҳафта ўтмай олдинги муаммо яна такрорланди, яъни, тасвир яна кўринмай қолди. Кафолат қоғози билан ўша марказга телевизорни қайта олиб бордим. Аммо бу сафар 670 минг сўм тўлаш кераклигини маълум қилишди. Шу масала бўйича маслаҳат берсангиз, бағоят мамнун бўлардим. Олдиндан раҳмат.

Жавоб: 1996 йил 26 апрелдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига кўра истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.

Айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак.

Ушбу қонунинг 15-моддасига мувофиқ, товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим. 

Демак, хизмат маркази сизга нуқсони бор товарни бошқа сифатли товарга алмаштириб бериши ёҳуд ўн кун ичида ишлаб чиқарувчи бепул тузатиб бериш керак эди. Мазкур вазиятда сиз қонуний манфаатларингизни суд ёки истеъмолчиларни ҳимоя қилиш маркази ёрдамида ҳимоя қилишингиз мумкин.

@Huquqiy_malumotlar_atamalar