Get Mystery Box with random crypto!

Маъмурий назоратда турган шахс бошқа вилоят ёки шаҳарга кўчиб | ⚖️ Право.Uz ⚖️ | All about law

Маъмурий назоратда турган шахс бошқа вилоят ёки шаҳарга кўчиб кетса бўладими?

Савол: Маъмурий назоратда турган шахс бошқа вилоят ёки шаҳарга кўчиб кетса бўладими?

Жавоб: Маъмурий назорат тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасида, назорат остидаги шахснинг ҳуқуқлари санаб ўтилган. Моддага кўра, яшаш жойидан ташқарида бўлиш ва (ёки) суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан қисқа муддатга чиқиш учун рухсатномалар олиш тўғрисидаги аризалар билан ички ишлар органларига мурожаат этиш мумкин. Қонунга кўра, назоратдаги шахс қисқа муддатда руҳсатнома олиш орқали ўз яшаш жойини тарк этиши мумкин. Доимий яшаш учун кўчиб ўтишга йўл қўйилмайди.

@Huquqiy_malumotlar_atamalar