Get Mystery Box with random crypto!

HUQUQIY XIZMATLAR | RASMIY

Telegram kanalining logotibi huquqiy — HUQUQIY XIZMATLAR | RASMIY H
Telegram kanalining logotibi huquqiy — HUQUQIY XIZMATLAR | RASMIY
Kanal manzili: @huquqiy
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.21K
Kanalning ta’rifi

Биз сизга қуйидаги хизматларни таклиф киламиз:
✅ Ҳукукий маслахат
✅ Адвокатлик хизматлари
✅ Ариза ва шикоятлар ёзиш хизмати
✍️ Биз билан боғланиш: @Yuristlik_xizmati
Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-05-26 05:43:38 Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади

Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда
кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.

@Yurist_Zukhurov
1.5K views02:43
Ochish/sharhlash
2022-05-23 15:40:18
Yo'l harakati qoidalarini buzganlik uchun ma'muriy jarimalar ham oshadi!

Xabaringiz bor, 2022 yil 1-iyundan boshlab, BHM oshgani munosabati bilan yo'l harakati qoidalarini buzganlik uchun ma'muriy jarimalar ham oshishi belgilandi.

Videoda o'zgaradigan narxlar bilan tanishib chiqishingiz mumkin.

" VERUM" advokatlik firmasi -
sizning huquqlaringiz himoyachisi!


Telegram | Instagram | YouTube | Tiktok
1.6K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-05-20 18:30:29
1 июндан иш ҳақи 12 фоизга оширилди

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида, базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида белгиланди.

@huquqiy билимингизни оширинг!
1.8K viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2022-05-20 16:29:43
2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

(Илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди, шу муддат аввалроққа сурилди).

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.


@huquqiy билимингизни оширинг!
1.7K viewsedited  13:29
Ochish/sharhlash
2022-05-03 16:04:14 ДЎКОНДА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ КЎРСАТИЛМАГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТИ СОТИЛИШИ МУМКИНМИ?

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддаси талабларига мувофиқ, қуйидагиларда ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим:

дори воситалари;
тиббий буюмлар;
озиқ-овқатлар;
маиший кимё товарлари.

Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда сотиш ман этилади.

Кўриб турганимиздек, мазкур ҳолатларда сотувчи ва харидорлар жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки оддий бир эътиборсизлик сабаб кўплаб инсонлар зарарланиши ҳеч гап эмас.

Шу сабабдан, биз истеъмолчилар ҳар доим аниқ сифатли ва ҳалоллигига ишонч юқори бўлган озиқ-овқат дўконларидан харид қилишни ўрганишимиз, сотувчи ва тадбиркорларимиз эса энг сифатли махсулотлар билан савдо қилиб, халқимиз соғлигини хавф остига қўймасликлари лозим.
Шундай экан, эътиборли бўлайлик!

Ҳар доим ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг. Бунинг учун каналимизга обуна бўлинг. Биз сизга бу борада яқиндан ёрдам берамиз!

@Yurist_Zukhurov
2.2K views13:04
Ochish/sharhlash
2022-05-03 05:52:56
Birovning shaxsiy yoki oilaviy sirlarini uning roziligizisiz tarqatish mumkinmi?

@Yurist_Zukhurov
1.5K views02:52
Ochish/sharhlash
2022-05-03 05:33:40 #Адлия_хабари

14 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.

@huquqiy билимингизни оширинг!
1.5K viewsedited  02:33
Ochish/sharhlash
2022-05-02 18:56:21 Дўконда кириб, нархини сўраб сифатини текширишим мумкинми?

Сотувчилар баъзилари сотиб олсанггина кўр, бўлмаса мумкин эмас деяпти. Қонунан шунақами?

Диққат қилинг! Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга.

Сотувчи назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт.

Яъни сиз бемалол олмоқчи бўлган товарингизни текшириб, нархини сифатини кўришингиз мумкин. Баъзи ақлли сотувчилар: "Олсанг кўр, бўлмаса тегма" ёки "Олмасанг нархини сўраб нима қиласан" деган гапни қилиши мутлақо асоссиз. Бундай вазиятда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилган бўлади.

Ҳар доим ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг. Бунинг учун каналимизга обуна бўлинг. Биз сизга бу борада яқиндан ёрдам берамиз!

@Yurist_Zukhurov
1.4K views15:56
Ochish/sharhlash
2022-04-25 13:27:19 #Расмий_хабар

2022-2023 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл);
2-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Шунга кўра, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Давлат тест маркази

@huquqiy билимингизни оширинг!
2.1K viewsedited  10:27
Ochish/sharhlash
2022-04-22 12:13:56 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Ҳуқуқий соҳадаги ҳар қандай саволингизни қуйидаги манзилга ёзиб қолдиринг: @huquqiy_murojaat


@huquqiy билимингизни оширинг!
1.8K views09:13
Ochish/sharhlash