Get Mystery Box with random crypto!

Huquq 24/7 | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi huquq_24_7 — Huquq 24/7 | Rasmiy kanal H
Telegram kanalining logotibi huquq_24_7 — Huquq 24/7 | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @huquq_24_7
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22
Kanalning ta’rifi

Сизни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун саволларингизни йўлланг ва бепул ҳамда сифатли ҳуқуқий маслаҳат олинг ❗️
Саволлар учун: @Huquq_24_7_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-03 14:11:15 ХОДИМНИ ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди (424-сон, 02.08.2022 й.).

Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.

Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.

Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.

Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.

Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.

Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.

Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш
572 views11:11
Ochish/sharhlash
2022-07-30 21:38:51 ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛАЙДИГАН ЖОЙДАН ҲАМ МЕҲНАТГА ЛПЁҚАТСИЗЛИК НАФАҚАСИ ТЎЛАНАДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 18-19- бандига кўра, ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ўриндошлик асосидаги иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.) 19-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишловчи ходимга ўриндошлик бўйича ишлайдиган иш жойига тақдим қилиши учун асосий иш жойига тақдим қилинадиган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг даволаш-профилактика муассасаси бўлим мудири томонидан тасдиқланган нусхаси берилади.

Агар ўриндошлик асосидаги иш жойингиз меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашни рад этса ёки умуман меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилинг.

Ёки қуйидаги ишонч рақамларига телефон қилинг: +99871 200 06 00 (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) 1007 (Бош прокуратура) , 1008 (Адлия вазирлиги).

https://t.me/+DYdes9EshWU0Yzhi
Каналга уланиш
812 views18:38
Ochish/sharhlash
2022-07-29 17:08:56 ТЕХНИКУМЛАРДА СИРТҚИ ҲАМДА КЕЧКИ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори (411-сон, 28.07.2022 й.) билан Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди.

Унга кўра, сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

сиртқи ва кечки шаклда – бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;

иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи ва кечки шаклида – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўқувчиларга ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.

Ўқув семестри якунигача сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади.

Кечки таълимда эса ўқиш одатда кундузги сменадан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.

Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ошмайди.

Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

Мазкур тартиблар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш
181 views14:08
Ochish/sharhlash
2022-07-29 07:16:52
Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми-йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, еб бўлгач, ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...

P.S.: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини мукаммал ўрганиб олинг!

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш
92 views04:16
Ochish/sharhlash
2022-07-28 10:17:20 КОРХОНАМНИ ЁПМОҚЧИМАН. БУНИНГ УЧУН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИГА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШИМ ЛОЗИМ ВА ТАЪСИСЧИНИНГ КОРХОНАНИ ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИДА ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТЛАР БЎЛИШИ ЛОЗИМ?

Жавоб:

Қўнунчиликка кўра, Сиз корхона таъсисчисининг ёки таъсисчиларини умумий йиғилиш корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорини, қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай ариза билан Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз лозим.

Корхона таъсисчисининг корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар кўрсатилади:

тугатилаётган корхона тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);

тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);

тугатилаётган корхона бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;

корхонани тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш
76 views07:17
Ochish/sharhlash
2022-07-28 09:41:08 ПЕНСИЯНИ ПЛАСТИК КАРТАДА ОЛУВЧИЛАРГА 1 ФОИЗ МИҚДОРДА ҚЎШИМЧА ПУЛ ТЎЛАНАДИ

Қонунчиликка кўра:

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш
854 views06:41
Ochish/sharhlash
2022-07-27 15:11:41
Farg'ona viloyati Bandlik bosh boshqarmasi

Ish qidiryapsizmi?

Farg'ona viloyatida mavjud bo'sh ish o'rinlari ro'yxati bilan tanishish uchun ish.mehnat.uz - sayti ustiga bosing.

Tuman va shaharlar kesimida tanishish uchun ustiga bosing !

Farg'ona shahar
Marg'ilon shahar
Quvasoy shahar
Quva tumani
Qo'qon shahar
Bog'dod tumani
Beshariq tumani
Buvayda tumani
Dang'ara tumani
Yozyovon tumani
Oltiariq tumani
Qo'shtepa tumani
Rishton tumani
Toshloq tumani
Uchko'prik tumani
Farg'ona tumani
Furqat tumani
O'zbekiston tumani

Bo‘sh ish o‘rinlari har oyda yangilanib boriladi

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzatib boring!

I Telegram IFacebook I Instagram I
87 views12:11
Ochish/sharhlash
2022-07-27 12:30:49 ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:

ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

ҚУЙДАГИ ШАХСЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ:

ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;

шунингдек, ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш
967 views09:30
Ochish/sharhlash