Get Mystery Box with random crypto!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 'Я | Hudud Inform

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университети томонидан ўтказилган олимпиадада Навоийлик ўқувчи 20 миллион сўмлик пул мукофоти совриндори!

Бугун "Буюк алломалар изидан" номли олимпиаданинг физика фанидан финал босқичида Навоий вилояти Нурота туманидан келган Маъмур Хушвақтов мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, Республикамизнинг Бухоро, Наманган, Хоразм ва Самарқанд каби вилоятларидан келган 10 нафар иштирокчилар ҳам кумуш ва бронза медали соҳиби бўлишди. Уларга ҳам 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва "Янги Ўзбекистон" университетида таҳсил олишлари учун 38 миллион сўмлик грантлар тақдим этилди.

Олимпиада барча учун унутилмас тарзда кўтаринки руҳда ўтказилди.

https://t.me/hudud_inform