Get Mystery Box with random crypto!

#hudud_dayjest ҲУДУДЛАРДАН ХАБАРЛАР: Қорақалпоғистон Республ | Hudud Inform

#hudud_dayjest

ҲУДУДЛАРДАН ХАБАРЛАР:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Ўрнак” маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаш борасида ишлар бошланди. Қашқадарёда Шаҳрисабз туманининг “Ўртақўрғон” маҳалласи ички йўлларига 4 кмлик асфальт қопламаси ётқизилди.

Наманганда Янги Наманган шаҳарчасида 24 та турар-жой объектлари ҳамда олий таълим муассасалари қурилади, Тошкент вилоятида Президент ташаббуси билан “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш учун Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Бухорода чанг-бўрон ҳодисалари кузатилди.

Жиззах вилояти Зомин туманида “Энг яхши китобхон маҳалла” мавзусида маҳаллалараро беллашув бўлиб ўтди.

Навоий вилоятининг “НавоийУран” корхонаси ҳамда Россиянинг “Rusatom Energy Projects” акциядорлик жамияти ўртасида келишув имзоланди.

Самарқандда бўлиб ўтаётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашида Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳавони мониторинг қилувчи автоматик станциялар ўрнатилди.

Сурхондарёда Термиз тумани Ахборот-кутубхона маркази янги замонавий бинода иш бошлади.

Тошкент шаҳрида ёшлар орасида спортни оммалаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.

Фарғонада ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган "Ватан манзумаси" номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Хоразмда Ичан қалъада “Ҳар куни бир тадбир” лойиҳаси доирасида маданий кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.me/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!


https://t.me/hudud_inform