Get Mystery Box with random crypto!

Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномаси. Асосий янг | HR assistant

Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномаси. Асосий янгиликлар.

Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади.

Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 32-модда

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz