Get Mystery Box with random crypto!

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг. Ким томонидан | HR assistant

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг. Ким томонидан ва қандай тартибда амалга оширилади?

Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиётини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органида мониторинг ўтказилади.

Мониторинг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат органи томонидан ижро этилишини ўрганиш йўли билан ўтказилади.

Мониторинг натижасида давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи тегишли давлат органи раҳбарига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.

Мониторинг ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 26-модда

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz