Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда
малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда
қуйидагиларга афзаллик берилади:
қарамоғида
2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;
оиласида
мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;
шу иш берувчида
узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;
малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;
ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки
касб касаллигига учраган шахсларга;
ногиронлиги бўлган шахсларга;
1941 – 1945 йиллардаги
уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва
интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.
Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz