Get Mystery Box with random crypto!

#Меҳнат_қонунчилиги Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб | HR assistant

#Меҳнат_қонунчилиги

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим розилигисиз меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бошқа ишга вақтинча ўтказилиши мумкин.

Бунда ходим соғлиғига қарши кўрсатма бўлган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Бекор туриб қолиш сабабли ходимни пастроқ малака талаб этиладиган ишга вақтинча ўтказишга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бажараётган ишига қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

Юқоридаги асослар билан ходимни бошқа ишга ўтказиш даври 1 йилда жами 60 кундан ошиши мумкин эмас.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz