Get Mystery Box with random crypto!

Ходим илтимосига кўра қуйидаги ҳолатларда бошқа ишга ўтказилиш | HR assistant

Ходим илтимосига кўра қуйидаги ҳолатларда бошқа ишга ўтказилиши керак:

соғлиғига кўра енгилроқ ишга ўтказишга оид тиббий хулоса бўлганида;

ҳомиладор аёлни
вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи ишга ўтказиш бўйича тиббий хулоса бўлса;

2 ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онанинг бири (васий) томонидан аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги;

бошқа узрли сабабларда ва бундай иш иш берувчида мавжуд бўлганда.

Ходим ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати жамоа шартномасида белгиланиши мумкин.

Ходим тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи бошқа доимий ишга ўтказишга муҳтож бўлса, иш берувчида бўш иш ўрни бўлса ходим бошқа доимий ишга ўтказилиши керак.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz