Get Mystery Box with random crypto!

Ницше бир нарсада ҳақ эди… Янги атеистларнинг позицияси жуда | Historicism

Ницше бир нарсада ҳақ эди…

Янги атеистларнинг позицияси жуда оддий: “Худо йўқ, биз ҳаммамиз тасодифан пайдо бўлиб қолганмиз ва ҳоказо.”

Уларнинг ғояси ҳеч қандай интеллектуал манбага таянмаган. Жуда содда, тўғрими?

Эски атеизм, ҳозирги неоатеизмдан анча устун (кучли) бўлган. Масалан Ницше.

Ницше бир нарсада анча ҳақ бўлган. Моддапарастлик нуқтаи назаридан қаралганда, сўзлар, маъно ва ҳаракатлар ҳеч нимани англатмаслигини Ницше тушунган. Яъни соддароқ қилиб айтганда бу олам шунчаки мантиқсиз ва қийматсиз.

Масалан:
Агар дарахтдан ерга олма тушса ва бўлакларга ажралиб кетса, бу ҳолат шунчаки атомларнинг бошқа-бошқа жойга қайта жойлашувини англатади. Худди шу тарзда, мени ҳам болға билан уриб бўлаклаб ташлашса, ўша ҳолатдан фарқи бўлмайди. Негаки, бу ҳам атомларнинг бошқа-бошқа жойга қайта жойлашиши ҳисобланади.

Эски атеизм буни очиқ тан оларди.
Улар ҳаётдан маъно йўқлигини, қолаверса ундаги ҳуқуқлар, қадриятлар ва ахлоқ йўқлигини ҳамда буларнинг барчаси ижтимоий тушунчалар эканини билишар эди. Ҳеч бўлмаганда ана шу нарсаларда улар иккиюзламачи бўлмаган.

(с) Саббур Аҳмад

Яъни улар учун ҳар қандай ҳаракат ҳеч қандай муаммо туғдирмаган – қотиллик, зўрлаш, некрофилия (ўлик билан жинсий алоқа), зоофилия буларнинг барчасини эски атеистлар нотўғри деб билишмаган.
Ахлоқ манбаси бўлмаса, унда ҳамма нарса мумкин, буни тан олишган.

Аммо янги атеистлар иккиюзламачи. Чунки асосий мафкурасига зид бўлса-да, “бизда ахлоқ бор” дейишади. Уларнинг ахлоқ манбаси, яъни "худолари" бу либераллар. БМТ инсон ҳуқуқларини ўйлаб топган акаларига ишонади ва бўйсунади. Бу билан бирданига иккита тешикка кирмоқчи бўлишади.

Ахлоқ, ҳуқуқлар, ҳаётдан маъно, бу асли Илоҳий ваҳийнинг мевалари. Санаб ўтилганларнинг ҳеч бирини соф (классик) атеизм тан олмайди. Илоҳий дин бўлмаганда, атеизм ҳақ бўларди. Айнан шу ерда нигилизмга кирамиз.

Нигилизм - барча конкретикани, барча маъноларни, барча семантик ва мантиқий тасдиқларнинг охиридир. Бу эса оҳир-оқибат таслим бўлган ва умидсизликка чўккан "инсон", табири жоиз бўлса "тирик мурда", дегани.

Моҳиятан атеизм ҳам нигилизмдир. Улар шунчаки ростини тан олишдан қўрқишади. Ҳақиқий нигилист бўлишдан қўрқишади, негаки бу ҳаммаси тамом дегани. (Яна ҳам аниқроқ тушуниш учун бу ўқилсин)

Аслида улар шунчаки сохта мушрик, "атеистман" деб бақирадиган бутпараст ҳисобланишади. Уларнинг бутлари бугунги либераллар ва ундаги сохта инсон ҳуқуқлари, қайсидир олимлар ва ҳоказолардир.

@Muslim_Mind