Get Mystery Box with random crypto!

Мобилизация эълон қилинганидан бери Россияда нацистлар Германи | Historicism

Мобилизация эълон қилинганидан бери Россияда нацистлар Германияси тарихи ҳақидаги китоблар савдоси қизиган. Энг кўп талаб қилинаётган китоб - Николас Старгардтнинг “Мобилизованная нация. Германия 1939–1945“ асари. Унинг савдоси 405%га ошган.

Айни дамда Путиннинг охирги икки кун ичида Украинанинг босиб олинмаган ҳудудларидаги шаҳарлар, хусусан Киевга қилган ракета ҳужумларини Йирик Еттилик давлатлари раҳбарлари “уруш жинояти” бўлиши мумкинлигини айтишди. Шу пайтгача шахсан Путин бу каби юқори даражада ва баралла уруш жиноятида гумон қилинмаганди.

Айтилишича, 15-16 ноябрда Индонезиянинг Бали оролида бўладиган Йирик Йигирматалик учрашувида ҳам Путин, ҳам Зеленский қатнашиши мумкин. Россия ташқи ишлар вазири, агар таклиф бўлса, Путин Байден билан учрашишга рози эканини айтди.

Бали оролидан Гаагага тўғридан-тўғри самолётлар борми?

Ибрат Сафо