2021-06-17 12:53:32
#ғийбат
Ёрқинжон қори Фозил (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!)
таржима қилган «Ғийбат ўзи нима?» китоби
Шариатда «ғийбат» деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, агар эшитса, унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ғийбат қилинган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади.
Китобда юқоридаги иллат ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Китобни яқинда дорул бақога риҳлат қилган, халқимизнинг пешқадам фақиҳ олимларидан бири, фақиҳ, воиз, зоҳид, ҳофизи Қуръон, тақводор олим, балоғат, мантиқ, ақийда илмлари мутахассиси
Ёқринжон домла Фозил таржима қилганларини ҳам эслатиб ўтамиз...
Аллоҳ таоло домланинг охиратларини обод қилсин, жойларини жаннатда қилсин, у зотга ўхшаган аҳли илмларни яна кўплаб чиқариб, бу мусийбатнинг ўрнини афзали билан тўлдирсин!
Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
19.0K views09:53