Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик #икки_олам_сарвари «Икки олам сарвари» китоби қайта | Hilol Nashr

#янгилик #икки_олам_сарвари

«Икки олам сарвари» китоби қайта нашр қилинди

Ушбу китоб Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари» асарининг таржимаси ҳисобланади. Асарда халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик ва одамийлик, ўзаро ҳурмат туйғусига асосланган муносабатларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечоғлиқ катта эътибор берганлари у зотнинг ҳаётларидан олинган лавҳалар воситасида бугунги кун китобхонига батафсил ёритиб берилган. Бу эса Пайғамбаримиз алайҳиссалоининг сиймоларида бугунги кундаги турли бузғунчи оқим ва тоифаларнинг даъволарига батамом зид равишда илоҳий таълимотларни ўз ҳаёти ва жамиятда муносиб тарзда татбиқ эта олган юксак маънавиятли шахсни ўқувчи онгида гавдалантириб беради.

Муаллиф: Саййид Муҳаммад Ҳасаний
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёти-матбааси
Ҳажми: 368 бет‎
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 42 000 сўм

Буюртма беринг

Дўконларимиз манзиллари

Facebook / Instagram / Telegram