Get Mystery Box with random crypto!

#жараён #тафсири_ҳилал «Тафсири Ҳилол» китобининг рус тилидаг | Hilol Nashr

#жараён #тафсири_ҳилал

«Тафсири Ҳилол» китобининг рус тилидаги сўнгги ўнинчи жузи нашрда

Маълумки «Тафсир Ҳилол» китоби бутун дунё Ислом оламида таниқли олим ва жамоат арбоби шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. «Тафсир Хилал» - бу Қуръони Каримнинг арабча оятлари билан бир қаторда ушбу оятларнинг таржима ва уларнинг рус тилидаги шарҳи битилган замонамизнинг энг ишончли тафсирларидан биридир. Асар оддий ўқувчилар ҳам осон тушунадиган услубда ёзилгани билан ҳам эътиборлидир.

Рус тилига таржима қилинган «Тафсир Хилал» асари жами ўн жилддан иборат. Бугунгача «Тафсир Хилал»нинг тўққизта жилди нашр қилиниб китобхонларга тақдим қилинган эди. Ҳозирда эса тўпламнинг сўнгги 10-жилдининг нашр ишлари давом этмоқда ва уни тез кунларда «Hilol-Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз мумкин бўлади

Youtube орқали кўриш

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter