Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик «Моҳи Рамазон муборак!» китоби қайта нашр қилинди | Hilol Nashr

#янгилик

«Моҳи Рамазон муборак!» китоби қайта нашр қилинди

Яқинлашаётган муборак Рамазон ойига янгилик!
Фотимахон Сулаймон қори қизи
нинг «Моҳи Рамазон муборак!» китоблари қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Бу китоб ўзи бежиримгина бўлишига қарамай, жуда кўп мавзуларни қамраб олган. Жумладан, Рамазон ойининг фазилатлари, бу ойда эътикоф ўтиришнинг аҳамияти, рўзадорга бериладиган мукофотлар, минг ойдан яхши бўлган Қадр кечасидаги ибодатлар, хатми Қуръонга тарғиб, фитр садақаси, фидя масалалари, таровеҳ намозининг фазилатлари каби мавзулар қисқа ва лўнда жумлалар орқали ёритиб берилган.

Айниқса рисоладан ўрин олган Рамазон кечаларида ўқиладиган набавий дуоларни, қалбларга ором бағишловчи тасбеҳларни ёд олиб, тилимизга ва дилимизга жо қилсак, албатта, икки дунёмиз учун фойдали бўлади, иншааллоҳ.

Нархи: 20 000 сўм

+998712175999

Буюртма учун: @hilolnashruzbot

Сайтдан буюртма беринг

Манзилларимиз

@hilolnashr