Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
10.82K
Kanalning ta’rifi
O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
2
Oxirgi xabar 3
2022-08-29 18:00:04
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.08.2022 - Сешанба):
тонг - 04:24
қуёш - 05:47
туш - 12:29
аср - 17:04
шом - 19:02
хуфтон - 20:22
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
808 views15:00
2022-08-29 16:00:03
#Ҳанафий_мазҳаби
Аҳмад ибн Ҳанбал (780-855).
У ёшлик йилларида Абу Юсуфдан уч йилча сабоқ олган, ҳадис эшитган эди. Аҳмад ибн Ҳанбал ундан уч жавон тўлгудек нарсалар ёзиб олгани маълум . Шунингдек, Хатиб ал-Бағдодий нақл қилишича, Аҳмад ибн Ҳанбалдан шогирдлари: “Бу ажойиб (дақиқ) масалаларни қаердан одингиз?” деб сўрашганида, у: “Муҳаммад ибн ал-Ҳасаннинг китобларидан олдим”, дея Муҳаммад аш-Шайбонийнинг китобларини кўп ўқишидан фахрланган экан . Абдулкарим ас-Самъоний (1113-1167) эса Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бундай деганини нақл қилган: “Бир масъалада учта одамнинг иттифоқи бўлса, унинг хилофига қулоқ солинмасин. Улар Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн ал-Ҳасан. Абу Ҳанифа уларнинг ичида қиёсга энг ўткири, Абу Юсуф эса одамлар орасида асар (ҳадис)ларга энг пешқадами, Муҳаммад эса араб тилига энг кучлисидир” .
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
848 views13:00
2022-08-29 14:03:24
394 voters862 views11:03
2022-08-29 12:53:03
Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
898 views09:53
2022-08-29 11:32:33
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
«Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё ҳаёти сизлар босиб юрган тупроқдан ҳам хор. Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб боқдими-йўқми, ҳеч аҳамият беришмайди», – деди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ:
«Агар дунё ҳалол бўлса ҳам ва охиратда ҳисоб сўралмаса ҳам, борди-ю, менга берилсайди, сиз нажосатдан қандай жиркансангиз, мен ҳам дунёдан
шундай жирканардим», деди.
Бизнинг аҳволимиз қандай?..
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
947 views08:32
2022-08-29 09:21:57
ИЧИМЛИК ИЧИШДАГИ ОДОБ ВА СУННАТЛАР
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
954 views06:21
2022-08-29 07:01:21
#ҳикмат
Қалблар экинзордир, унга яхши сўз экинглар.
Мевасидан манфаат олмасангиз ҳам, ҳар қалай ям-яшиллигидан ҳузурланасиз!
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
1.1K views04:01
2022-08-28 18:00:04
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.08.2022 - Душанба):
тонг - 04:23
қуёш - 05:46
туш - 12:29
аср - 17:05
шом - 19:03
хуфтон - 20:24
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
1.4K views15:00
2022-08-28 16:00:03
#Ҳанафий_мазҳаби
Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий (767-820).
У 184/800 йили Ироққа сафар қилганида, Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийга шогирд тушган эди. Илк ташрифи чоғидаёқ у аш-Шайбоний китобларини сўраб олади ва унга илм аҳли учун китоблар совға қилиш яхшилиги ҳақида шеър ёзиб юборади. Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбоний дарҳол унга жами китобларини ҳадия қилганини эълон қилади . Абдулкарим ас-Самъоний (1113-1167) нақл қилишича, Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий бундай деган: “Менга икки кишининг – ҳадисда Ибн Уйайнанинг, фиқҳда эса Муҳаммад аш-Шайбонийнинг ёрдами тегди. Илм ва мол-мулк борасида Муҳаммадчалик ҳеч кимдан миннатдор бўлган эмасман!”. аш-Шофиъий яна бундай деган: “Агар фиқҳда Муҳаммад ибн ал-Ҳасан, наҳвда ал-Кисоий, шеърда ал-Асмаъийнинг тилларини билмаганимизда эди, уларни фаришта деб ўйлар эдик” . аз-Заҳабий (1274-1348) эса аш-Шофиъий (767-820)нинг бундай деганини ёзиб қолдирган: “Қуръон Муҳаммад аш-Шайбонийнинг тилида нозил қилинган десам, унинг фасоҳати сабабли айтган бўламан. Мен ундан бир туяга юк бўлгудек китоб кўтариб олганман” . Шу жиҳатлардан бўлса керакки, “Одоб ал-муфтиййин ва-л-мустафтиййин” (Фатво берувчи ва сўровчилар одоби) асарида фатво беришда ҳанафийлик мазҳабига энг яқин мазҳаб шофиъийлик экани эътироф қилинган .
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
1.0K views13:00
2022-08-28 12:30:00
#ҳикмат
Гоҳида шарҳлаш ва изоҳ бериш машаққати жим туришга мажбур қилади.
Улашинг @HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
1.0K views09:30