Get Mystery Box with random crypto!

​#Ҳанафий_мазҳаби Аҳмад ибн Ҳанбал (780-855). У ёшлик йилла | Hidoyat.uz

​#Ҳанафий_мазҳаби

Аҳмад ибн Ҳанбал (780-855).
У ёшлик йилларида Абу Юсуфдан уч йилча сабоқ олган, ҳадис эшитган эди. Аҳмад ибн Ҳанбал ундан уч жавон тўлгудек нарсалар ёзиб олгани маълум . Шунингдек, Хатиб ал-Бағдодий нақл қилишича, Аҳмад ибн Ҳанбалдан шогирдлари: “Бу ажойиб (дақиқ) масалаларни қаердан одингиз?” деб сўрашганида, у: “Муҳаммад ибн ал-Ҳасаннинг китобларидан олдим”, дея Муҳаммад аш-Шайбонийнинг китобларини кўп ўқишидан фахрланган экан . Абдулкарим ас-Самъоний (1113-1167) эса Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бундай деганини нақл қилган: “Бир масъалада учта одамнинг иттифоқи бўлса, унинг хилофига қулоқ солинмасин. Улар Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн ал-Ҳасан. Абу Ҳанифа уларнинг ичида қиёсга энг ўткири, Абу Юсуф эса одамлар орасида асар (ҳадис)ларга энг пешқадами, Муҳаммад эса араб тилига энг кучлисидир” .

Улашинг
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws