Get Mystery Box with random crypto!

HAZRATIM

Telegram kanalining logotibi hazratim_hayotlari — HAZRATIM H
Telegram kanalining logotibi hazratim_hayotlari — HAZRATIM
Kanal manzili: @hazratim_hayotlari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 43
Kanalning ta’rifi

Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-11-23 10:06:25
45 views07:06
Ochish/sharhlash
2022-11-20 20:43:30
#Соғлиқ

Ислом динида инсон саломатлиги энг катта неъматлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига саломатлик неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришга буюрганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхшироқ нарса берилмаган", деганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилган.

"Яқийн" мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейин эса, соғлик турар экан.

«Мукаммал саодат йўли». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
607 views17:43
Ochish/sharhlash
2022-11-17 14:10:25 Сўзимнинг хотимасини асарлари ва инсонийлик фазилатлари билан дилимда ҳурмат ҳисси билан муҳрланиб қолган муҳтарам олим Ғайбуллоҳ Ас-Саломнинг “Армон” китобида ҳаёти давомида чиқарган сабоқларидан бирида  мушоҳада қилишга жоиз бир ҳикматни ҳукмингизга ҳавола қилиш билан якунламоқчиман:

“Дунёда ким кўп? Яхши одамларми ёки ёмонлар?” деб сўрайдилар мендан.

Мен дейман: “Умр бўйи санаб адоғига етолмадим. Фосиқлар кўп бўлганида, руҳий мувозанат бузилиб, она – Замин ағдарилиб кетган бўларди...

Ё Қозиюл Ҳожат! Дунё яхшиларнинг елкасида туради.

Шуниси борки, ёмон битта бўлса ҳам – кўп,
Яхши мингта бўлса ҳам – оз
”. 

Ҳа азизлар, шоир айтганидай, 

Бу ҳаёти дунё эрур омонат. 
Ҳар ўтган кунимиз ғанимат. 
Ўйланиб қоламиз, бир муддат, 
Яхшилар бор, яхшиям. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек Яхши - Ҳазрати Инсонни бизларга раво кўрган Роббимиз бизнинг юртларга яна кўп-кўп шундай зотларни инъом қилишини сўраб, дуо ва илтижолар билан якунлайман.

Улфатхон ИБРОҲИМОВА 
Қирғизистонда хизмат кўрсатган маориф ходими.
44 views11:10
Ochish/sharhlash
2022-11-17 14:07:29 Яна бир мисол. Буни ҳам менга ўғлим айтиб берган эди:

Бир юртдошимиз қиз фарзанд кўрибди. Ўзи Япониянинг пойтахти Токиода яшар экан. Қизига нима исм қўйишга иккиланиб, Ҳазратга интернет орқали электрон почтасига: “Қизимга чиройли исломий исм танлаб берсангиз”, деб ёзиб юборибди.

Лекин “2-3 кун ичида исм қўйиш лозим бўлган вазиятда, мендек бир оддий одамнинг хатларига жавоб ёза олармиканлар”, деган хаёлга борибди.

Натижа эса, ўйлаганидан анча бошқача бўлибди. Хат ёзган куни эртасига электрон почтасини очса, Шайх Ҳазратларидан қуйидаги жавоб келган экан: “Табриклаймиз! Аллоҳ таоло қизингизнинг ризқини улуғ, мартабасини баланд қилсин!Муслима исми жуда яхши”.

Жавобни олиб, ниҳоятда қувониб кетиб: “Наҳотки, мендек одамнинг хатига жавоб ёзишга, чин дилдан исм қўйиб беришга вақт топа олдилар... Муслима қизим менга Шайхнинг қолдирган кўплаб асарлари, илмий мерослари билан биргаликда ёдгорлик бўлиб қоладиган бўлди”, деб хотирлабди.

Бунда биз учун олам-олам ибрат, намуна бордир. Қизнинг отасига танимаган, узоқда бўлганлигига қарамай Ҳазратдек зотнинг эътибор кўрсатгани, Шайхнинг вафотини эшитиб, отанинг: “Қизимга бу исм Ҳазратдан ёдгорлик бўлиб қолди”, деган ўкинччи ибрат эмасми?!

Ҳазрат бу дунёвий – шахсий саволни ҳам эътибор – назардан четда қолдирмай жавоб ёзиши ҳамда: “Муслима исмини қўйинг”, дея буйруқ маъносида эмас, “Муслима исми жуда яхши”, дея камтарлик билан маслаҳат – жавоб бериши ҳусни хулқнинг юқори чўққиларидан бир белгиси эмасми?! 

Яна бир мисол: Ҳамшаҳаримиз, шоир Дониёрбек Раимжоновнинг ҳикоя қилишича, Фарғоналик шоира 
Марҳабохон Ҳазратнинг отаси вафотига бағишлаб ёзилган марсия шеъри битилган китобини Ҳазрат оиласига ҳадя қилиб берганида, Ҳазрат бу шеърни ўқиб, сўнг аёли Фотимахон хожи аядан “Шу китобни ўз хонамга қўйишга рози бўласизми?”  деб сўраган эканлар.

Чунки бу китоб муқовасида шоиранинг сурати бор экан. Бу гапни эшитган шоира бундан сўнг китобларига ўз суратини қўймасликка аҳд қилибди.

Мана  ибрат, мана, ўз аҳли аёлига бўлган ҳурмат, меҳр-муҳаббат, садоқат, мана, “Ҳар бир диннинг хулқи бор. Ислом динининг хулқи – ҳаёдир” ҳадисига амал қилиш! 

Бундай мисолларни Ҳазратнинг яшаш тарзида шогирдлари хотирасида муҳрланиб қолган ибратомуз фазилатлари сон-саноқсиз эканлиги эътироф этилган. 

Мақсадимиз, ниятимиз – инсон бўлиб дунёга келибмизми, Ҳазрати Инсон бўлиб яшаш, бу дунё синовларида тобланиб, Охират хисоб-китобларига тайёрланмоқ.
31 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-11-17 10:16:30 Ҳазратнинг асарлари бир хазина бўлса, инсоний фазилатлари эса, ибратомуз, ҳайрат – ҳаяжонга моликлиги билан у зотга бўлган ҳурматни, меҳр – муҳаббатни оширади.

Бунга мисол қилиб ҳамшаҳарларимдан эшитганларимни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман:

Ўшлик Одилжон хожи ака Ҳазрат билан учрашиш, у одамни ўз кўзи билан кўриб, суҳбатида бўлиш 
ниятида Тошкентга бориб, ул зотнинг хонадонига ташриф буюрибди. Ҳазрат билан учрашиш учун яна бошқа ерлардан бир қанча зиёратчилар ҳам келган экан.

Одилжон хожи ака меҳмонлар учун тайёрлаб қўйилган хонада ўз навбатини кутиб ўтирибди.

Ниҳоят, навбати келиб, Ҳазратнинг ҳузурига кириб виқор, салобати олдида ҳаяжонланиб, салом-аликдан сўнг Ҳазратнинг падари бузруквори – отаси билан кўп йиллар аввал учрашгани, суҳбатларидан баҳраманд бўлганлигини айтиб, ул зотдан дуоларини олгани ҳақида сўзлаб берибди. 

Кейин “Отангизга ҳақиқий, муносиб фарзанд – ўғил экансиз, тинч – омон бўлинг, эл-юрт ҳизматида асло чарчаманг”, деб хайрлашиб ўрнидан турса, Ҳазрат ҳам ўрнидан туриб, тавозеъ билан ховлисининг дарвозаси олдигача кузатиб чиққан эканлар.

Бу воқеани Ҳазратнинг вафотидан сўнг ўғлимга айтиб берган Одилжон хожи ака: “Ҳа, у олим шундай 
камтарин инсон эдилар. Ҳамма меҳмонларни хонасининг эшигигача кузатиб, мени эса, ховлиси дарвозасигача кузатиб қўйдилар”, дея кўзига ёш олиб эслади.

Биз эса, бу воқеадан ибрат оладиган жиҳатни топдик.

Бу – фарзанднинг отасини кўрган-билган, у ҳақда бир оғиз яхши гап айтиб эслаган, дуосини олган одамга нисбатан кўрсатган одоби, падарибузруквори хотирасига бўлган юксак эъзоз – эҳтиром, дея ҳис этдик. 
30 views07:16
Ochish/sharhlash
2022-11-17 10:13:11 Шарқда “абулмаоний” – маънолар отаси номи билан машҳур бўлган олим, адиб, мутафаккир Мирзо Бедил одамни “энг олий вужуд”, деб таърифлаб, уни “Ҳазрати Инсон”, деб атади.

Машҳур аждодимиз, қомусий олим Абу Али ибн Сино яхши инсонни таърифлаб: “Яхши инсон – Ердаги фаришта”, деб эътироф этди. 

Мирзо Бедил таърифига, Абу Али ибн Сино эътирофига ҳақиқатда лойиқ, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий содиқу сиддиқ бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг Ердан узилгани рост бўлди. 

Ул зотдан бизга то қазои қадаргача ўқиб, уқиб, амал қилиб ҳамда ибрат оладиган илмий – маънавий хазина–мерос асарлари қолди.

Инсон инсондай яшаш тарзи, ибратомуз фазилатлари, муомала маданиятлари у инсонни билган, кўрган, суҳбатида бўлган инсонлар қалбида муҳрланиб қолди. 

Ҳазратни билган, асарларини ўқиган, суҳбатию маърузаларини эшитган ёки бир бор кўришиш орзусида бўлганлар учун бир армон бўлиб қолди. Дийдор Охиратга қолди. Шогирдлари сўзларига, маслаҳатли ўгитларига зор бўлиб қолдилар.

Муҳтожлик эҳтиёж ҳисси оила аъзоларини, яқинларини, дўсту биродарларини, қолаверса, у зотга зарра қадар муҳаббати бўлган барчани сабр неъматига ошно қилди.

Мен Шайх Ҳазратларини 1412 ҳижрий сана 28–Рамазон ойида, милодий 1992-йилда “Чўлпон” нашриётида 100 000 нусҳада чоп этилган “Шоядки, тақводор бўлсак” номли ўша вақтларда анчагина ғайриоддий бўлган чиройли безакли муқовада, араб алифбосида муаллиф ва номи битилган китобни бир устоз ҳадя қилиб, китобни яхши кўрасиз: “Сиз ўқиб кўринг”, дея тақдим қилганди.

Чорак асрга яқин вақт ўтибди-ки, ўша китоб орқали ул Инсонни ғойибона ҳурмат қилиб, китобдаги маъруза – мақола ва суҳбатлари, Жума ўгитларидан ҳаёт тарзимда фойдаланар эдим.

Ўшандан буён Оллоҳ таоло мени ул зот билан бирор марта ҳам учраштирмаган бўлса-да, менинг маънавий устозимга айланган эди. Аржумандим – яккаю ёлғиз ўғлимнинг ул зот билан бўлган учрашувидан олган таассуротларини ҳаяжон билан тинглаб, ул зотга муҳаббатим яна-да юксакроқ бўлганди.

Парвардигори олам ул зотга узоқ умр ато этиб, кўп йиллар мусулмонларга бош бўлиб юришларини сўраб, дуо – илтижолар қилардим. 

Сўнгра, кейинги йилларда қисқа муддат ичида чоп этилган жуда кўп асарларини излаб, сўраб, сотиб олар эдик. Олти жилдли “Тафсири Ҳилол”ни ҳам сўраганларга топиб беришга ҳаракат қилиб, илм йўлида ҳожат чиқарганимдан бир оз бўлса-да таскин топардим.

Ҳазратнинг 100 дан ортиқ асари китоб токчамни безаб туриши, ҳар куни бу китоблардан фойдаланиб, ўқиган маълумотларимдан бошқаларга ҳам илиниб, баҳам кўриб туришим қалбимга ҳузур бағишларди, алҳамдулиллаҳ.

Хонадонимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб қолган Ҳазратнинг юзлаб асарлари мен ва зурриётларим учун бебаҳо мерос бўлиб қолади, дея ота-оналик вазифамиздан бирини адо этишликдай масуълиятни ато этганига Роббимизга ҳамду сано айтамиз. 

Ҳазрат бош мавзу, ҳаётий шиор қилиб олган, Қуръони Каримнинг “Моида” сураси, 2-оятида марҳамат қилинган:

“Эй иймон келтирганлар! ... Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг”, дея хабар берган Ҳақ таолонинг каломига замондошларини, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини тақводорлар сафида бўлишини истаб, шу ният йўлида чеккан заҳматлари то Қиёматга қадар Исломнинг асл моҳиятини англашда дастурул амал бўлишини Оллоҳ субҳанаҳу таоло мақбул айласин. 
31 views07:13
Ochish/sharhlash
2022-11-17 09:41:31
28 views06:41
Ochish/sharhlash
2022-11-14 13:50:26 Шайх ҳазратларини таниганимга ҳали кўп бўлмаганди.

Ҳазратни илк бор “Иймон” китоби орқали таниганман. Бундан бир неча йил аввал онам мени мадрасага олиб бордилар. Устозим билан танишар эканман, менинг кўлимга тутқазган илк китоб “Иймон” номли китоб бўлди.

Мен ўшанда Ҳазратни бир муаллиф сифатида таниган эдим. Сабаби – у пайтлар интернет тармоқлари ҳақида маълумотга эга эмасдим.

Оилавий шароитимизга кўра, ўтган йили Россия давлатига сафар қилдим ва ўша ерда интернет тармоқларидан фойдалана бошладим.

Илмни давом эттиришнинг биргина йўли ҳам шу эди. Менга китоб муаллифи ўлароқ, таниш бўлган инсонни энди экран орқали кўриш насиб этганди.

Аввалига Ҳазратга дилимдаги саволларимни йўлламоқчи бўлдим. Аммо савол бериш шартига кўра излаш хизматини ишлатиб, савол-жавоблар орасидан саволимга жавоб топар эканман, шу қадар суюниб кетдимки, худди Ҳазрат бу жавобни мен учун ёзгандай эди.

Ҳазратга тобора боғланиб борардим. Ниятлари кўп эди. Ҳазратни кўриш, дуоларини олиш ва рухсат берсалар, шогирдлари бўлишни орзу қилгандим.

На илож, насиб бўлмади. Роббимдан тилагим шуки, энди мени Ҳазратимнинг оиласи ёки шогирдлари билан, хеч бўлмаса, у кишининг суҳбатида бўлган инсонлар билан учраштирсин. Бу ёзганларим эса, мен каби Ҳазратни кўришга ошиққанлар номидан бир нома бўлса, ажаб эмас.

Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин! Аллох учун суйганим – Сизсиз, Азиз Устоз!

Гулноза ЛУҚМОНОВА
Қирғизистон
35 viewsedited  10:50
Ochish/sharhlash
2022-11-14 13:46:04
32 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-11-13 20:32:49 Мана шундай замонамиз олимларидан бири Шайх  Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг вафоти кўплаган мўмин – мусулмонларга оғир жудолик бўлди. Ҳазратнинг шогирдлари-ю мухлислари бу кутилмаган  жудоликдан анча тушкунликка тушдилар. Лекин Аллоҳ  таолонинг…
46 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash