2022-05-26 08:14:38
ҚЎШНИЛАР НЕГА БАХТЛИ ЯШАЯПТИ?Қўшни уйларда икки оила турарди. Бирлари доимо жанжал, бошқасида сокинлик ва ҳамжиҳатлик ҳукмрон.
Бир куни олдинги уйдаги хотин қўшниларникидаги тинчликка ҳасад қилиб, эрига айтди:
- Бориб қарангчи, нима қилишяптики, уларникида ҳамиша осойишталик.
Эр қўшниларникига ўтиб уйдаги аҳволни кузатди: аёл пол ювяпти, эри ташқаридан келаяпти. Хотини ошхонага шошилди, сув тўла челакни кўрмади, унга қоқилди, сув тўкилди. У эридан кечирим сўради:
- Кечиринг, азизим, мен айбдорман.
- Йўқ, сен мени кечир, айбдор менман.
Қўшни эркак ҳайрон бўлди ва уйига келди. Уйда хотини сўради:
- Хўш, билдингизми?
- Ҳа, тушундим:
Бизда ҲАММА ҲАҚ, уларда эса ҲАММА АЙБДОР. “Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
#Ибрат
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@HAYOTIMSAN
41.3K views05:14