Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Майизни ўзларингизга л | HAYOTIMSAN

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Майизни ўзларингизга лозим тутинглар. Албатта у аччиқликни ўчиради, балғамни тўхтатади, асабни тинчлантиради, чарчоқни кетказади ва юракни ҳимоялайди”, дедилар.

Абу Нуъаймнинг «Тиббун набавий»даги ривояти.

Изоҳ: Ибн Қоййим майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтганлар. Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин», деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга майизни ивитиб беришар, уни ўша куни, унинг эртасига ва индинига кечгача ичар, кейин бошқаларга бериб юборишга ёки тўкиб ташлашга буюрар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Майизда калий, фосфор, кальций, магний, мис, темир, углевод, витамин В, С ва глюкоза моддалари мавжуд. Майиз антиоксидловчи моддаларга бой. Нафас олиш ва ҳазм қилиш органлари касалланишининг олдини олишда катта ёрдам беради.
Мутахассислар майизнинг бир қатор тиббий фойдаларини санаб ўтишган. Булар қуйидагилар:
1. Юқори қон босимини туширади.
2. Қондаги холестеринни камайтиради.
3. Юрак саратонидан асрайди.
4. Майиз сувда қайнатиб ичилса, йўтални босади.
5. Балғамни ҳайдайди.
6. Микроб ва вирусларга қарши курашади.
7. Антиоксидловчи хусусиятга эга.
8. Тишларга тош йиғилишига йўл қўймайди.
9. Танани заҳарли моддалардан тозалайди.
10. Ҳайз қонини камайтиради.
11. Қораталоқ, жигар ва ошқозонни фаоллаштиради.
12. Хотирани кучайтиради.
13. Йўғон ичак саратонидан асрайди.
14. Кўзни хасталиклардан асрайди.
15. Яллиғланишларнинг олдини олади.
16. Ични юмшатади.
17. Қонни тозалайди.
18. Овозни тиниқлаштиради.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN