Get Mystery Box with random crypto!

Тарозидан урадиганларнинг ҳоли не кечаркин! Бир солиҳ одам ўл | HAYOTIMSAN

Тарозидан урадиганларнинг ҳоли не кечаркин!

Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди. Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди. Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди.
Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин?

«Гўзал ўрнак» китобидан

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN