Get Mystery Box with random crypto!

🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

Telegram kanalining logotibi halolim_uz — 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
Kanaldagi mavzular:
Фойдали
Ilova
Лайфхак
Diqqat
Qiziq
Кун
All tags
Kanal manzili: @halolim_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 129.99K
Kanalning ta’rifi

#Реклама 👉 @Reklama_Halolim_bot
🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 416

2021-05-04 13:41:13 УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
26.0K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2021-05-04 13:21:59
МИНИ КОНДИЦИОНEР

Ёзнинг қайноқ ҳароратига чидай олмаяпсизми ? Мини Кондиционерлар сизга ёрдамга келади !


•Ўзбекистон бўйлаб етказиш бор.
•Cлиcк, Пайме, Нақт пул.
•Олдиндан тўлов.


•Размер: 16.5х16.5х17см
•Мини кондиционер.
•Совутади, намлайди, тозалайди.
•Катта модель 12в ишлайди.
•Тўк сарифи умуман сезилмайди.
•Паст тўкда хам ишлайди.
•Хохлаган хонага, ишхонага, кўчириб ишлатшингиз мумкун.
•3-хил тезликда ишлайди.
•Афтоматичиский ози ўчади.
•Бачогига сув қуйилади.


МЕГА АКЦИЯ
- Модел: 269 000 минг сўм
- Модел: 339 000 минг сўм


( ПУЛЛИК)Доставка Узбекистон бўйлаб бор

Телеграм:
@NJI_Dil_Admin

+998 99 373 39 98
+998 93 569 23 04
11.4K views10:21
Ochish/sharhlash
2021-05-04 09:21:10 ФАРЗАНДНИ ОҚ ҚИЛИШ

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Агар ота маст ҳолатда фарзандини жаҳл устида оқ қилса ва эртаси куни бундан афсусланиб истиғор айта гапимни қайтиб олдим деса ўша фарзанд оқ қилинмаган ҳисобланадими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Фарзанд оқ бўладиган ишни қилмаган бўлса оқ бўлмайди. Оқ бўладиган ишни қилса ота оқ қилдим демаса ҳам оқ бўлади. Кечириши билан ва фарзанд туғриланиши билан оқлик кетади.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
13.8K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2021-05-04 08:03:01 РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ѐрдам беради.

3. Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда
катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?”

Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

Бахтли ҳаёт cари китобидан


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
14.6K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash