Get Mystery Box with random crypto!

🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

Telegram kanalining logotibi halolim_uz — 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
Kanaldagi mavzular:
Фойдали
Ilova
Лайфхак
Diqqat
Kanal manzili: @halolim_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 129.73K
Kanalning ta’rifi

#Реклама 👉 @Reklama_Halolim_bot
🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 408

2021-05-09 17:55:19
Бир оилага фийсайбилиллах ёрдам керак.

Мадина Абдурахмонова , 36 ёшда. 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Наманган вилояти , Поп туманида истиқомат қилади.

Абдурахмонова Мадина 2-гуруҳ ногирони, бош мия саратони касаллиги чалинган, Ахволи жуда огир. Ҳозирда операцияга муҳтож, Бош мияядаги усимтани зудлик билан, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Амалиёт харажатлари 45милион миллион сўм атрофида.

Оиланинг рўзғорига ҳам ёрдам керак.

Имкони борлар учун маълумот:

Банк картаси рақами:


8600041760417510


Абдурахманова Мадина (беморнинг) номида

Телефон: +998 93 803 13 90

Маълумотлар текширилган
9.7K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-05-09 17:26:51 ЎҒИЛ-ҚИЗ ФАРЗАНДЛАРНИ ЖОЙИНИ АЖРАТИШ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Мени қариндошим бор. Шу хонадонда 21 ёшли киз бор, оилада энг каттаси ва у ўзини бир неча йилдан бери укаси билан бир ётоқда ухлайди. Ҳозирда укаси 11 ёш, қизни айтишича укаси жудаям унга боғланиб қолган экан ва акаси билан бир хонада хам ухлагиси кемас экан. Шу динимизга тўғри келадими? 

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Тўғри келмайди.

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ  
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».

Бошқа ривоятда:
«Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:

1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.

2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.

3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
13.1K views14:26
Ochish/sharhlash
2021-05-09 12:09:41 РЎЗА ТУТОЛМАДИМ

@Savollar_kanal
5024-савол

Ассалому алайкум! Саҳарлик қилолмадим ва рўза тутмадим нима бўлади?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Қазосини тутиб берасиз. Гуноҳингизга тавба қиласиз. Саҳарлик қилолмаса рўза тутмасин деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
23.8K viewsedited  09:09
Ochish/sharhlash
2021-05-09 10:01:28 Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Ойбек Маърупов

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
23.6K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-05-09 09:37:45
Диққат азизлар сиз кутга товар келди GREN MASK

юзингиздаги доғлар ва бошқа теридаги нотекисликни.
  тозаловчи доривор крем келди.
Юздаги угрилани еоқотади тез фурсата.
Юздаги ажинларни доғларни еоқотади .
юздаги ажинларни  но текс пешонади чизикларни  хуснбузарларни  
Йўқотишнинг осон ечими 

Бизда хозир супер аксия кетаяпти 

340 000 минг эмас
189 000 минг сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!


ҲОЗИРОҚ БУЮРТМА БЕРИНГ

ЗАКАЗ БEРИШ
https://100k.uz/oqim/21731
https://100k.uz/oqim/21731
6.0K views06:37
Ochish/sharhlash
2021-05-09 01:40:00
РАМАЗОНИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШЛАРИМ.

Иллоҳим ҳар бирингизнинг
Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни,
Жигарингиз ОҚИБАТни
ЙУҚОТМАСИН!


Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-
саломлар
Дуода энг гўзал ширин
каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга
тўлсин,
РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ муборак
бўлсин!

Бу улуғ кечаларда бизни ҳам солиҳ дуоларингизда унутманг!)

Аллоҳим! Қадр кечасида гуноҳларимизни мағфират эт!
Сен кечиришни севадиган марҳаматли Зотсан! Aмин...

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»КАНАЛИГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ

┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
ОҒИР ЖУДОЛИК

Жума намозида жамоатни
йиғлатган воқеа эшитиб кўзингизга ёш келади албатта кўринг.

ВИДЕОНИ КЎРИШ
ОИЛА ҲАҚИДА КАНАЛ
НОЗИК САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
11.8K views22:40
Ochish/sharhlash
2021-05-09 00:59:37
Пинҳона бергувчи қўллар қаердасиз?

Тасвирда Навои вилояти Қизилтепа тумани Ташробот қишлоғида яшайдиган Ахмедов Озодбекнинг онаси Зубайдо опа.

Унинг фарзандига тромбоцит ташхиси қўйилган.

Болакай соғайиб кетиши учун оила саxоватпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтож.

Дори дармонлар нархи оила учун анча қимматлик қиляпти.

Карта рақами (Uzcard):

8600303617371963

Арипбаева Наргиза
Ушбу карта Ҳа Зубайданинг кайни опаси номида.

Роббимиз қалбларимизни улфат этсин. Ҳимматимизни баланд айласин.<>

Телефон рақами: +998931041390
7.3K views21:59
Ochish/sharhlash
2021-05-08 19:50:55 #ЭНГ_КЎП_ТАРҚАТИНГ

ҚАДИР КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК

Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир улим фариштаси менга табассум ила юзлантир!
Аллоҳим!
Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма,
Аллоҳим!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
Аллоҳим!
Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма,
Аллоҳим!
Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма,
Аллоҳим!
Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
Аллоҳим!
Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
Аллоҳим!
Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
Аллоҳим!
Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
Аллоҳим!
Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
Аллоҳим!
Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
Аллоҳим!
Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
Аллоҳим!
Ота-онамни Ўзинг авф эт!
Аллоҳим!
Устозларимни раҳматингга ноил айла!
Аллоҳим!
Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма!
Аллоҳим!
Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
Аллоҳим!
Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
Аллоҳим!
Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
Аллоҳим!
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
Аллоҳим!
Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
Аллоҳим!
Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
Аллоҳим!
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
Аллоҳим!
Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик,
Аллоҳим!
Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
Аллоҳим!
Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
Аллоҳим!
Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла,
Аллоҳим!
Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер,
Аллоҳим!
Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!

•АМИЙН! •АМИЙН
!

Бу ДУОНИ шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

ҚАДР КЕЧАСИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚИ ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!

БОШҚА ГРУППАЛАРГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ, САВОБИГА СИЗ ҲАМ ШЕРИК БЎЛАСИЗ!!!


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

@Abdulloh_domla_rasmiy

«АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/Abdullohdomla_ilmnuri_rasmiy/16371 ЖАВОБ
10.9K views16:50
Ochish/sharhlash
2021-05-08 18:58:54 ​​​​#ТАРҚАТИНГ!!!

ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

( Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

@Abdulloh_domla_rasmiy

«АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
#Қадр_кечаси
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАЙСИ КУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ АНИҚ САНАСИ БОРМИ ?
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
10.5K views15:58
Ochish/sharhlash
2021-05-08 17:56:38
Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир (Оли Имрон, 92).

Азиз биродарлар!Бугун Сизлардан бир хайрияда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Муслима опамиз (синглимиз) Махкамова Салиманинг шароити огирлиги ёлгиз оналаги 2 та вояга етмаган кизлари борлиги ижарада яшаётгани ижара эгаси уйни бушат деётгани сабабли моддий ёрдамга мухтож

Опамизда (синглимиз) бунга имкон йўқлиги учун бефарқ бўлмаган ватандошлардан ёрдам сўраяптилар.

Ҳар биримиз эзгулик йўлида бирлашиб, ҳеч бўлмаса, 5000 сўмдан ёрдам қилсак ҳам, муаммомиз ечим топар экан. Шундоқ экан, муслима опамизга (синглимиз) ёрдам қўлини чўзайлик!

Хайриянгиз Аллоҳ ҳузурида қабул бўлсин!

Опамизнинг (синглимиз) уй манзили: Тошкент вилояти,(тел.: +998 93 552 21 62 ).

Банк картаси:
8600120463352636
Далалова Ф номида)

Аллоҳ йўлида бефарк булманг!!!
10.6K views14:56
Ochish/sharhlash