Get Mystery Box with random crypto!

🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

Telegram kanalining logotibi halolim_uz — 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
Kanaldagi mavzular:
Фойдали
Ilova
Лайфхак
Diqqat
Kanal manzili: @halolim_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 129.73K
Kanalning ta’rifi

#Реклама 👉 @Reklama_Halolim_bot
🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 414

2021-05-04 18:54:31 ЭР ЧАҚИРГАНДА НАМОЗНИ ТЎХТАТИШ

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Аёл намоз ўқиётганда эри чақирса намозни тўхтатиб жавоб берса бўладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Фарз намозини ўқиётганда жоиз эмас, нафлларда жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
13.7K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash
2021-05-04 17:45:30
Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир (Оли Имрон, 92).

Азиз биродарлар!Бугун Сизлардан бир хайрияда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Муслима опамиз (синглимиз) Махкамова Салиманинг шароити огирлиги ёлгиз оналаги 2 та вояга етмаган кизлари борлиги ижарада яшаётгани ижара эгаси уйни бушат деётгани сабабли моддий ёрдамга мухтож

Опамизда (синглимиз) бунга имкон йўқлиги учун бефарқ бўлмаган ватандошлардан ёрдам сўраяптилар.

Ҳар биримиз эзгулик йўлида бирлашиб, ҳеч бўлмаса, 5000 сўмдан ёрдам қилсак ҳам, муаммомиз ечим топар экан. Шундоқ экан, муслима опамизга (синглимиз) ёрдам қўлини чўзайлик!

Хайриянгиз Аллоҳ ҳузурида қабул бўлсин!

Опамизнинг (синглимиз) уй манзили: Тошкент вилояти,(тел.: +998 93 552 21 62 ).

Банк картаси:
8600120463352636
Далалова Ф номида)

Аллоҳ йўлида бефарк булманг!!!
12.9K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-05-04 17:15:49 ​​​​ ЭСЛАТМА! ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.

БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИ

21 КЕЧА:
2-майдан 3-майга ўтар кеча

БУГУН 23 КЕЧА:
4-майдан 5-майга ўтар кеча

25 КЕЧА:
6-майдан 7-майга ўтар кеча

27 КЕЧА:
8-майдан 9-майга ўтар кеча

29 КЕЧА:
10- майдан 11-майга ўтар кеча

Ҳар бир кеча шом намозининг азонидан бошлаб бомдод намозининг азонига қадар давом этади.

БУГУНГИ КЕЧА Рамазоннинг охирги ўн кечасининг иккинчи тоқ кечаси яъни 23 кеча бўлиб ҳадисга биноан Қадр кечаси деб умид қилинади.

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин

«Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир». (Қадр сураси-3)

Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.
Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.

Эй Роббимиз! Бизларга ЛАЙЛАТУЛ ҚАДРДА қоим бўлишликни насиб қил!


Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

Бир чекада қолиб кетманг!

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

@Abdulloh_domla_rasmiy

«АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
#Қадр_кечаси
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАЙСИ КУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ АНИҚ САНАСИ БОРМИ ?
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
12.3K views14:15
Ochish/sharhlash
2021-05-04 13:41:13 УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
26.0K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2021-05-04 13:21:59
МИНИ КОНДИЦИОНEР

Ёзнинг қайноқ ҳароратига чидай олмаяпсизми ? Мини Кондиционерлар сизга ёрдамга келади !


•Ўзбекистон бўйлаб етказиш бор.
•Cлиcк, Пайме, Нақт пул.
•Олдиндан тўлов.


•Размер: 16.5х16.5х17см
•Мини кондиционер.
•Совутади, намлайди, тозалайди.
•Катта модель 12в ишлайди.
•Тўк сарифи умуман сезилмайди.
•Паст тўкда хам ишлайди.
•Хохлаган хонага, ишхонага, кўчириб ишлатшингиз мумкун.
•3-хил тезликда ишлайди.
•Афтоматичиский ози ўчади.
•Бачогига сув қуйилади.


МЕГА АКЦИЯ
- Модел: 269 000 минг сўм
- Модел: 339 000 минг сўм


( ПУЛЛИК)Доставка Узбекистон бўйлаб бор

Телеграм:
@NJI_Dil_Admin

+998 99 373 39 98
+998 93 569 23 04
11.4K views10:21
Ochish/sharhlash
2021-05-04 09:21:10 ФАРЗАНДНИ ОҚ ҚИЛИШ

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Агар ота маст ҳолатда фарзандини жаҳл устида оқ қилса ва эртаси куни бундан афсусланиб истиғор айта гапимни қайтиб олдим деса ўша фарзанд оқ қилинмаган ҳисобланадими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Фарзанд оқ бўладиган ишни қилмаган бўлса оқ бўлмайди. Оқ бўладиган ишни қилса ота оқ қилдим демаса ҳам оқ бўлади. Кечириши билан ва фарзанд туғриланиши билан оқлик кетади.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
13.8K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2021-05-04 08:03:01 РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ѐрдам беради.

3. Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда
катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?”

Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

Бахтли ҳаёт cари китобидан


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
14.6K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash